Қайднома

Қидирув

«Юве» раҳбарияти Роналду билан жиддий гаплашиб олмоқчи, яна ўшўа "гап"...

«Юве» раҳбарияти Роналду билан жиддий гаплашиб олмоқчи, яна ўшўа "гап"...

  17.11.2019 10:45
  0
  378

«Ювентус» раҳбарияти ҳужумчи Криштиану Роналду билан учрашмоқчи. Унда футболчининг ҳаракатлари ва шерикларига бўлган муносабати муҳокама қилинади, дея хабар қилмоқда La Gazzetta dello Sport.

Фото: Yandex Photos

«Ювентус» футболчилари Роналду А Серия 12-тури доирасида «Милан»га қарши ўйиндаги (1:0) ҳаракати учун тушунтириш беришини истамоқда. Португалиялик футболчи 55-дақиқада захирага олингач, мураббийга қўл узатмаган ва кийиниш хонасига равона бўлганди. Кейинроқ Роналду ушбу ўйин тугамасидан стадионни тарк этган маълум бўлди.

Аввалроқ «Ювентус» спорт директори ушбу масала юзасидан Роналдунинг агенти Жорже Мендеш билан суҳбатлашгани хабар қилинганди. Ушбу баҳсдан кейин Роналду Португалия терма жамоаси сафида Евро—2020 саралаш ўйинида иштирок этди ва Литва дарвозасига учта гол урди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz