Қайднома

Қидирув

Ташқи кўриниши ёққани учун...

Ташқи кўриниши ёққани учун...

  18.11.2019 15:14
  0
  350
Ташқи кўриниши ёққани учун...

Олдинроқ хабар берилганидек, «Бавария» Ханс-Дитер Фликни бош мураббий лавозимига тайинлади. Нико Ковачнинг истеъфосидан кейин ушбу мутахассис бош мураббий вазифасини бажарувчи ролида ишлаётганди. «Биз Фликка ишонамиз. У машғулотлар жараёни ва тактикани яхши тушунади. Футболчилар билан муносабати ҳам аъло. Шунингдек, бизга Ханс-Дитернинг ташқи кўриниши ёқади», - дея тайинловга изоҳ берди «Бавария» бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге. Флик Мюнхен клуби тизимида шу йилнинг ёзида иш бошлаганди.

Айтганча, Херберт Хайнер - «Бавария»нинг янги президенти сифатида таништирилди. Бу ҳақда Мюнхен клуби матбуот хизмати хабар тарқатди. «Мюнхен жамоаси - футбол ўйнайдиган концерн эмас ва ҳеч қачон бундай бўлмайди. Биз қалбимизни сақлаб қолишимиз керак. «Бавария» дунё учун очиқлик, толерантлик ва ўзаро ҳурмат тарафдори. Мақсадимиз - спортдаги муваффақиятлар, яхши кўрсаткичлар ва анъаналаримиз ўртасидаги мувозанатни сақлаш», - деди Хайнер ўз нутқида.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz