Қайднома

Қидирув

Декабрда келади, январда сотиб олинади

Декабрда келади, январда сотиб олинади

  18.11.2019 16:16
  0
  349
Декабрда келади, январда сотиб олинади

«МЮ» ва «Ювентус» клублари вакиллари ҳужумчи Марио Манжукич трансфери бўйича келишишга яқинлар. Tuttosport нашрининг маълумот беришича, англияликлар туринликларга илтимоснома ҳам жўнатишган. Зеро, «МЮ» хорватиялик форварднинг декабрдаёқ жамоа таркибида шуғулланишини хоҳламоқда, чунки Туринда унга ўйин амалиёти берилмаяпти. Трансфер эса расман январда амалга оширилади - шундан кейин Манжукич расмий учрашувларда майдонга тушиши мумкин. Маълумот учун, «Ювентус» Мариони 2015 йилнинг июлида «Атлетико»дан 23,4 миллион еврога харид қилганди. Хорват жорий мавсум «кекса синьора» сафида бирорта ҳам ўйин ўтказмади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz