Қайднома

Қидирув

Пентек ва Донорумма "Милан"дан кетишадими?

Пентек ва Донорумма "Милан"дан кетишадими?

  18.11.2019 18:57
  0
  377
Пентек ва Донорумма

«Милан» раҳбарияти Кшиштоф Пентекни бошқа клубга қўйиб юборишга тайёр. Аниқроғи, «россонерлар» полякнинг ижара келишуви бўйича таклифларни кўриб чиқишади. Ҳужумчига даъвогарлар орасида «Женоа» ҳам бор. Пентек ўтган қиш «Милан» сафига айнан Генуя клубидан қўшилганди. 24 ёшли польшалик форварднинг айни пайтдаги нархи 40 миллион еврога тенг. Унга «МЮ» жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Айтганча,  «россонерилар» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма «Юве»га ўтиши мумкин. La Gazzetta dello Sportнинг маълум қилишича, туринликлар келгуси йилнинг ёзида 20 ёшли киперни сотиб олмоқчилар. Бинобарин, Доннарумманинг маоши оширилмаса, у «Милан» билан шартномани узайтириш масаласида келишолмаса керак. Хуллас, «Юве» айнан шу ҳолатдан унумли фойдаланмоқчи.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz