Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов: «Голбан ва Черан терма жамоамизга ёрдам бера олишарди...»

Вадим Абрамов: «Голбан ва Черан терма жамоамизга ёрдам бера олишарди...»

  18.11.2019 17:22
  0
  339
Вадим Абрамов: «Голбан ва Черан терма жамоамизга ёрдам бера олишарди...»

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 19 ноябрь, сешанба куни ЖЧ—2022 саралашининг иккинчи босқичи доирасида Фаластинга қарши майдонга тушади.

Фото: «Дарё»

Учрашув олдидан ўзбекистонликлар устози Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.

Фаластинга қарши ўйин ҳақида

— Ушбу баҳс қанчалик муҳим эканлигини барча бирдек тушуниб турибди. Саудияга ютқазгач, мусобақа жадвалидаги ҳолат ўзгарди. Бироқ вазифа ўзгаргани йўқ. Уйда ўйнаймиз ва ғалаба қозонишга мажбурмиз. Буни ҳамма яхши билади. Бунинг учун эртанги рақибга қарши бор кучимиз билан ўйнаш талаб этилади. Кейин эса келаси йилги ўйинларга хотиржам тайёрланиш мумкин бўлади. Учта ўйин қолганини назарда тутяпман. ЖЧ—2022 саралашининг учинчи босқичига чиқиш учун ҳали имконият бор. Шунинг учун ҳам Фаластинга қарши баҳснинг муҳимлигини тушуниб турибмиз.

Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан сўнг футболчиларнинг руҳий ҳолати ҳақида

— Улар профессионал. Шундай экан, тайёр деб умид қиламан. Профессионаллар кайфият ёки руҳий ҳолатидан қатъи назар майдонга тушиб, мухлисларни хурсанд қилиши керак. Улар Саудияга қарши ва Фаластинга қарши биринчи ўйиндаги мағлубият тасодиф эканлигини исботлаши керак. Қарзни қайтариш лозим.

Ҳужумкор ўйин сабаб сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборилиши ва бунга қарши йўл ҳақида

— Ҳамма бизнинг ҳужумкор ўйин сабаб голлар ўтказиб юбораётганимизни айтмоқда. Аммо ушбу босқичда биринчи марта бўлди. Бундан дарс оламиз деб умид қиламан. Яна такрорлайман: Саудияга қарши ўйиндаги голлар ҳам мантиқсиз бўлди. Аммо факт шуки, ҳужум қилсанг, албатта, қарши ҳужумларни ўтказиб юборасан. Дунё футболида ҳам шундай. Қайси жамоа, қандай таркибга эга бўлмасин, ҳужум қилаверса, ортда бўш ҳудудлар пайдо бўлади. Ва дарвозаси ортида хавфли вазият вужудга келади. Рақибни ҳам ўрганамиз. Масалан, Фаластин ҳам жуда оддий, аммо самарали футбол ўйнайди. Икки футболчиси бўйдор ҳужумчига тўпни оширади. Шундай футбол ҳам ўйнаса бўлади. Улар тўғри ўйин кўрсатмоқда. Йигитларга ҳам бу ҳақда тушунчалар беришга ҳаракат қиламиз.

Фаластинга қарши қандай ўйналади

— Ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Рақиб қанчалик қўйиб берса, шунчалик ўйин кўрсатамиз.

Уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнаш имконияти ҳақида

— Аҳмедовга келсак, у яна ҳимоя марказида ўйнаши мумкин. Боиси Егор Кримецни рақибнинг бўйдор ҳужумчисига қарши қўймоқчи эдик. Бироқ унинг иссиғи чиқди. Шу боисдан ҳам Фаластинга қарши баҳсни ўтказиб юборади. Уч нафар марказий ҳимоячи билан ўйнаш яхши. Бироқ бунинг учун вақт керак. Шунчаки уч нафар футболчини марказга қўйиш билан иш битмайди.

Терма жамоадаги келажаги ҳақида

— Шошмасликни сўрардим. Битта муаммони ечиб олайлик. Биринчи вазифа кейинги босқичга чиқиш.

Одил Аҳмедовни иккинчи бўлимда майдонга тушириш ва Элдор Суюновдан тажрибалироқ дарвозабон топиш ҳақида

— Одил Аҳмедовга келсак ўз вақтида Шацкихни кўп танқид қилишарди. Нимага биласизми? Сабаби терма жамоа ютқазса, энг биринчи етакчилар танқид қилинади. Масалан, Аргентина ютқазса, Мессини танқид қилишади. Элдор Суюнов айни пайтда терма жамоанинг биринчи рақамли посбони. Келинглар, бу циклни тугатиб олайлик. У ҳали дарвозабонлар учун ёши анча ёш. Кимни таклиф қиласиз? Ботирали Эргашев? Ўткир Юсупов? Биз уларнинг ҳаммасини синаб кўришимиз мумкин. Аммо бу борада ҳамма терма жамоаларда муаммо бор. Ҳозир анча дарвозабонларни санашингиз мумкин, кейинги сафар бошқа дарвозабонларни чақирсак яна бошқа 3-4 нафар футболчини таклиф қиласиз...

Жалолиддин Машариповнинг «Пахтакор»да етакчилиги, бироқ терма жамоада бундай ролда эмаслиги ҳақида

— Ҳа, Жалолиддин «Пахтакор»да етакчи. Ушбу клубнинг 70 фоиз рақиблари кучсиз. Рақиблар доим кучли футболчиларнинг жиҳатларини ўрганади. Мана биз ҳам Фаластин ҳужумчисининг кучли жиҳатларини ўргандик. Жалолиддинга тўп келиши билан, унга 2-3 нафар футболчи боради. Шу боисдан ҳам унинг олдинга ўтиши қийин бўлмоқда.

Футболчиларни маҳаллийлаштириш ҳақида

— Бутун дунёда бу жараён кечмоқда. Терма жамоага фойдаси тегадиган футболчиларни маҳаллийлаштиришга ижобий қарайман. Масалан, Наманганнинг «Навбаҳор»ида Игор Голбан, «Пахтакор»да эса Драган Черан бор.
***
"Энг муҳим ўйинларимиздан бири деб ўйлайман. Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан кейин мухлислар олдида озгина уятли бўлиб қолдик. Уларнинг ишончини оқлаш учун ғалаба қозонишимиз керак бўлади. Терма жамоада ҳам лидер бўлишга ҳаракат қиламиз....", - дейди Машарипов.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz