Қайднома

Қидирув

Усмон Тошев: "Истеъфо ҳақида ким гапираяпти ёки ёзаяпти, билмайман"

Усмон Тошев: "Истеъфо ҳақида ким гапираяпти ёки ёзаяпти, билмайман"

  18.11.2019 20:29
  0
  329
Усмон Тошев:

Бишкекда ЖЧ-2022 саралаш босқичи «F» гуруҳи доирасидаги Қирғизистон – Тожикистон ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилиб, унда меҳмонлар бош мураббийи Усмон Тошев журналистлар саволларига жавоб қайтарди, - дея хабар бермоқда ТФФ расмий сайти.  

«Қирғизистон билан ўйинга фақат ғалаба умидида келдик. Айнан ушбу ўйиндан кейин гуруҳда 2-ўрин масаласи ҳал бўлса керак» - дея сўз бошлади ўзбекистонлик мутахассис.

«Тўғри, Тошкент орқали Қирғизистонга учиш олдидан кичик муаммо чиқди. Бизда авиачипталар ва виза масаласида муаммо бўлди. Шу боис, терма жамоа футболчиларининг аксарияти якшанба куни, яна бир қисми бугун, душанба куни етиб келишади. Буни қўрқинчли жойи йўқ, йигитлар Тошкентда қолиб ҳам машғулотлар ўташди. Тошкентдан Бишкеккача 45 дақиқа парвоз қилинади, шундай экан, айрим футболчиларнинг кечроқ келиши жамоа ўйинига таъсир қилмайди.

Мьянмага қарши ўйиндан кейинги истеъфо ҳақидаги гапларга қандай қарайман? Ҳар нарса дейиш мумкин. Бу ҳамма мураббийнинг тақдирида бор. Истеъфо ҳақида ким гапираяпти ёки ёзаяпти, билмайман. Ҳамма қандай яшашни ўргатади, аммо бахтлилар негадир кўп эмас. Шундай экан, гап-сўзларга кўп аҳамият бермайман. Бу нормал ҳолат. Ҳаттоки, Хитой терма жамоаси машҳур Липпини ҳайдаб юборди. Имконият бор экан, бор куч билан ишлашда давом этамиз. Қирғизистонни Душанбеда мағлуб эта олгандик. Бу сафар ҳам айнан ғалабага интиламиз» - дейди Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев.


Манба: fft.tj, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz