Қайднома

Қидирув

Сане трансфери бўйича режа

Сане трансфери бўйича режа

  18.11.2019 21:31
  0
  91
Сане трансфери бўйича режа

«Бавария» келгуси ёзда «Манчестер Сити» вингери Лерой Санени сотиб олиш бўйича музокарани давом эттирмоқчи. The Telegraph нашрининг маълум қилишича, Мюнхен клуби мавсум якунида 23 ёшли футболчининг трансфери амалга ошишига ишонмоқда. Биринчидан, бу пайтга келиб, Сане жароҳатидан тўлиқ қутулади. Иккинчидан, унинг манчестерликлар билан шартномаси 2021 йили тугайди. Шу боис, 2020 йилнинг ёзида келишувни муҳокама қилиш «Бавария» учун анча қулай бўлади. Леройнинг ҳозирги бозор нархи 100 миллион еврога тенг. Маҳоратли вингер «Сити»га ўтишдан аввал «Шальке»да тўп сурган.

Айтганча, «Бавария»да тўп сураётган Филиппе Коутиньо Англия Премьер-лигасига қайтса, ажабмас. Трансфер ҳуқуқи «Барселона»га тегишли футболчига «Тоттенхэм» қизиқмоқда. Маълумот учун, «Бавария» ва «Барселона» ўртасидаги келишувда бразилияликни 120 миллион еврога сотиб олиш бўйича банд ҳам бор.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz