Қайднома

Қидирув

Хамесда яна жароҳат, Гарет эса...

Хамесда яна жароҳат, Гарет эса...

  19.11.2019 00:26
  0
  305
Хамесда яна жароҳат, Гарет эса...

«Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Колумбия термаси ўйинида тиззасидан жароҳатланди. AS нашрининг ёзишича, тикланиш учун 3 ҳафта кетади. Хусусан, футболчи ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-тури доирасида «ПСЖ»га қарши кечадиган баҳсни (26 ноябрь) ўтказиб юборади. Хамес «Реал» сафида охирги марта 22 октябрь куни тўп сурганди. У Примеронинг жорий мавсумида 7та ўйинда майдонга тушиб, 1тадан гол ва самарали узатма муаллифига айланди.

Айтганча, Гарет Бэйл «Реал»дан кетмоқчи. Уэльслик юлдузнинг шахсий агенти айни пайт  потенциал харидорлар билан музокара олиб бормоқда. Испания ОАВнинг хабар беришича, Бэйлнинг вакили «Арсенал» ва «Тоттенхэм»дан тушган таклифларни ўрганмоқда. Умуман, Гарет учун айнан Лондонга кўчиб ўтиш маъқулроқдек кўриняпти.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz