Қайднома

Қидирув

Германия фаворитлар сафида эмас...

Германия фаворитлар сафида эмас...

  19.11.2019 02:30
  0
  74
Германия фаворитлар сафида эмас...

Германия термаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос Евро-2020 саралаш босқичида ўрин олган Беларусь жамоаси билан ўйин (4:0) якунлари юзасидан фикр билдириб, бундестимни бўлажак турнир фаворитлари қаторига қўшмади. «Бизга ҳамон бироз тажриба етишмаяпти, гарчи базавий жиҳатлар анча яхшиланаётган бўлсада. Кўрамиз, турниргача қандай ҳолатда бўламиз. Айни пайт эса Германия термасини Евро-2020 фаворитлари қаторига қўшолмайман. Аммо ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин», - деди Кроос. Дарвоқе, немислар айнан беларуслар билан ўйиндан кейин қитъа чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишди. Кроос мазкур учрашувда «дубль» қайд этишдан ташқари, битта самарали узатма муаллифига айланди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz