Қайднома

Қидирув

Жазоир термасида ўйнашга рухсат беринг!

Жазоир термасида ўйнашга рухсат беринг!

  19.11.2019 08:04
  0
  472
Жазоир термасида ўйнашга рухсат беринг!

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Гренинг сўзлари («Бензема - кучли футболчи, аммо унинг Франция термасидаги фаолияти якунланди»)га ўзига хос тарзда жавоб берди. «Ноэль, миллий жамоа бош мураббийи ишига аралашмаслигингиз керак! Билингки, термадаги фаолиятим қачон якунланишини фақат ўзим ҳал қиламан. Агар ҳаммаси тамом, деб ўйласангиз, унда ўзим истаган бошқа термада тўп суришга рухсат беринг, шунда ҳаммангиз кўрасиз...», - деди Бензема «Твиттер»даги саҳифаси орқали. Эҳтимол, Бензема Жазоир термасида ўйнашига шаъма қилгандир. Лекин ФИФА қоидаларига кўра, бирор миллий жамоанинг расмий учрашувида қатнашган футболчининг бошқа термада ўйнаши тақиқланади. Бензема Франция бош жамоасида 81та ўйин ўтказиб, 27та гол урган. У 2015 йилнинг августидан буён термага чақирилмаяпти. «Реал» форвардини Матьё Вальбуэна билан боғлиқ можаро туфайли четлатишганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz