Қайднома

Қидирув

Матюиди ва Шеснилар Туринда узоқроқ қолишади шекилли...

Матюиди ва Шеснилар Туринда узоқроқ қолишади шекилли...

  19.11.2019 04:45
  0
  64
Матюиди ва Шеснилар Туринда узоқроқ қолишади шекилли...

«Ювентус» ярим ҳимоячи Блез Матюиди билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи. Янги шартнома 2021 йилнинг ёзигача мўлжалланади.
Tuttosport нашрининг қўшимча қилишича, 32 ёшли французнинг бозор нархи 22 миллион еврога тенг. Айни пайт у жароҳатдан кейин тикланиш билан банд. «Ювентус» ёзда Матюидини «МЮ»га қўйиб юборишга тайёрлигини билдирганди. Блез туринликлар сафидаги 90та ўйинда 7та гол уришдан ташқари, 6та самарали узатма қайд этган.
Айтганча, туринликлар польшалик кипер Войцех Шесни билан ҳамкорликдан мамнун бўлишмоқда. Туринликлар ушбу дарвозабон билан 2024 йилгача давом этадиган янги шартнома тузмоқчилар. Италиялик журналист Жанлука ди Марционинг сайтида ёзилишича, келишувни узайтириш бўйича барча масалалар ҳал этилган. Томонлар ўртасидаги айни шартнома эса 2021 йилгача амал қилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz