Қайднома

Қидирув

80 ёшингиз муборак, фидойи футбол мухлиси! ҒУЛОМЖОН ҲАМИДОВ МОНОЛОГИ

80 ёшингиз муборак, фидойи футбол мухлиси! ҒУЛОМЖОН ҲАМИДОВ МОНОЛОГИ

  19.11.2019 10:51
  0
  722
80 ёшингиз муборак, фидойи футбол мухлиси!  ҒУЛОМЖОН ҲАМИДОВ МОНОЛОГИ

Қанча истеъдодга кумир Роналду,

Кучли футболчисан аслида сен ҳам,

Лекин нима қилай: айб мендамас-ку,

Мессини мен сендан афзал санасам?!

 

Рақибнинг мустаҳкам қалъасин бузиб,

Тўсиқларни йиқар Месси бирма-бир.

Гўё занжирларни боради узиб,

Асов бу тўлқинда бордир қандай сир?!

 

Оёғин ҳукмига бўйсунади тўп,

Ҳайратдан бармоқлар тишланади лол.

Уни тўхтатмоққа орзумандлар кўп,

У эса жимгина ураверар гол.

 

Месси, «Барселона» қучганда зафар,

Қўлимни қувонч-ла чўзаман кўкка.

Эрк шаънига олқиш айтгум ҳар сафар,

«Реал» таслим бўлиб тушганда чўкка.

 

Шукрки, бу дамга етдим омон, соғ,

Хижолат тортмасдан боқарман ортга.

Умримни бермоққа тайёрман ҳар чоғ,

Минмоғи керак, деб ҳақиқат отга.

 

* * *

 

Тиб олами ичра кездим узоқ йил,

Ҳар лаҳза футбол деб олурман нафас.

Беморни кўрганда титрагайдир дил,

Бахт, омад келтирмас ҳавойи ҳавас.

 

Мен мухлис бўлганман «Пахтакор»имга,

Олтмиш йил муқаддам солганда довруқ.

Садоқат сақладим касби коримга,

«Шерлар»нинг тарихи шонли ва ёруғ.

 

«Пахтакор» - баҳорда кўз очган куртак,

Бугун бўй ростлади бўлиб байроқдор.

Гуручнинг ичида бўлгандек курмак,

Не тонгки, уни ҳам кўролмаслар бор.

 

Гоҳ қуруқ, гоҳо нам мен ютган ҳаво,

Пешонада борин кўрамиз яна.

«Шерлар»нинг наъраси - ёқимли наво,

Ғолибона ўйин - тенгсиз тантана.

 

Терма - бош жамоа - юртимиз шаъни,

Истиқлолдан дарак, иқболдан дарак.

Бунда пинҳон эрур бир ҳикмат - маъни,

Футболимизни ҳам сийлайди фалак.

 

Муҳаммад ВАЛИ

Гули МУРОД


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz