Қайднома

Қидирув

2-ўрин масаласи...

2-ўрин масаласи...

  19.11.2019 09:09
  0
  560
2-ўрин масаласи...

Гуруҳда 2-ўринга тушдик. Бу ҳол ўз-ўзидан бошқа гуруҳларга назар солиш, қўшимча ҳисоб-китоблар ҳақида бош қотиришни тақозо этади. Зеро, кейинги раундга 12та жамоа чиқади. Демакки, гуруҳда 1-ўринни эгаллаш керак ёки энг яхши натижага эга 4та 2-ўрин соҳиби қаторига кириш керак. Агар ЖЧ-2022 мезбони - Қатар термаси кучли 12таликка кирса, унда 13-жамоа ҳам ҳал қилувчи раундга ўтади. Яъни 2-ўрин соҳиблари рейтингида энг яхши кўрсаткичга эга 5-жамоа ҳам курашни давом эттиради. Ҳозирги ҳолатга қарасак, Ўзбекистон терма жамоаси 2-ўрин соҳиблари рейтингида энг паст кўрсаткич соҳиби бўлиб турибди. Муҳими, барчаси ўз қўлимизда - қолган 4та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонсак, гуруҳда шубҳасиз, 1-ўринни эгаллаймиз. Лекин финишга қадар 2-ўрин соҳиблари жадвалига ҳам қараб туришга тўғри келади.

2-ўрин соҳиблари рейтинги (5-турдан кейин)

№     Жамоалар        Ў          Ғ          Д          М         Т-Н       О

1      Уммон 4          3          0          1          10-4      9

2      Баҳрайн          4          2          2          0          3-1       8

3      Қувайт 4          2          1          1          16-3      7

4      Хитой              4          2          1          1          13-2      7

5      Таиланд          4          2          1          1          6-3       7

6      Ливан              4          2          1          1          5-3       7

7      Қирғизистон 4  2          0          2          9-4       6

8      Ўзбекистон     4          2          0          2          10-6      6

Изоҳ: ҳозирги ҳолатда Қатар термаси ўз гуруҳида пешқадам. Бу 2-ўрин соҳиблари рейтингида 5-бўлиб турган жамоанинг ҳам кейинги раундга чиқишини англатади.

Факт

* Ўзбекистон миллий жамоаси 22 йил бадалига ўз майдонидаги 1та ўйинда илк марта 3та гол қўйиб юборди. Умуман, бош жамоамиз бунга қадар Тошкентда атиги 3та ўйинда 3та ёки кўпроқ гол қабул қилганди.

1995 йил: Ўзбекистон - Нигерия - 2:3

1997 йил: Ўзбекистон - БАА - 2:3

1997 йил: Ўзбекистон - Жанубий Корея - 1:5


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz