Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон – Фаластин учрашувига ҳозирча 9000 донага яқин чипта сотилди холос...

Ўзбекистон – Фаластин учрашувига ҳозирча 9000 донага яқин чипта сотилди холос...

  19.11.2019 13:24
  0
  334
Ўзбекистон – Фаластин учрашувига ҳозирча 9000 донага яқин чипта сотилди холос...

19 ноябрь, сешанба куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи «D» гуруҳи 6-тури доирасида Фаластин терма жамоасига қарши майдонга тушади.

 Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида кечадиган муҳим баҳсга мухлисларнинг қизиқишини юқори деб бўлмайди. Чипталар онлайн-сотуви билан шуғулланадиган «Iticket.uz» сайти маълумотларига биноан, ўйин куни - 19 ноябргача сотувга чиқарилган 30 минг донадан кўпроқ чиптанинг 22 356 донаси ҳали сотувда турибди. Бундан билиш мумкинки, Ўзбекистон – Фаластин учрашувига ҳозирча, тахминан 8 минг донадан кўпроқ чипта сотиб бўлинган.

 Таққослаш учун, 15 ноябрь кунги Ўзбекистон – Саудия Арабистони (2:3) учрашувигача 25 минг дона чипта сотилган бўлиб, ўйин куни қолган 5 минг чипта сотувга чиқарилганди.

 Миллий терма жамоамиз иштирокидаги ўйин чиптаси сотуви «Пахтакор» стадиони кассаларида давом этмоқда. Ушбу учрашув соат 17:00да бошланади.


Манба: kun.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz