Қайднома

Қидирув

Зарба бераман ёки РПЛнинг энг яхши форварди ким?

Зарба бераман ёки РПЛнинг энг яхши форварди ким?

  20.11.2019 01:39
  0
  547
Зарба бераман ёки РПЛнинг энг яхши форварди ким?

Россия Премьер-лигасининг жорий мавсумида тўпурарлар пойгаси қизиқарли тус олди. Албатта, унда ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг пешқадамлик қилаётгани ушбу мавзуга батафсилроқ тўхталишга ундайди. Soccer.ru РПЛ биринчи даврасидан кейин энг яхши ҳужумчилар рўйхатига назар солиб, уларнинг кучли ва кучсиз томонларини таҳлил қилган ҳолда, бугунги кунда чемпионатнинг тенгсиз форвардини аниқлашга уринди. Мазкур мақолада xG (кутилган голлар) кўрсаткичи инобатга олинган. Футболчи томонидан йўлланган ҳар бир зарбага коэффициент қўшилади. Зарба қанчалик хавфли чиқса, коэффициент шунча юқори бўлади. Зарбанинг хавфлилик даражаси футболчи асосий оёғида тепганми (ёки боши билан), ҳужумни якунлаш пайтида позиция очиқ бўлганми ёки унга рақиб фаол халал берганми, зарбадан кейин тўп дарвозага қанчалик яқин борган ва ҳоказо. Масалан, ишчи оёқ билан 7 метр узоқликдан, марказий ҳудуддан, рақиб халал бермаган ҳолатда йўлланган зарбани 0,85 xG билан белгилаймиз - яъни гол бўлиш эҳтимоли жуда юқори, 1га тенг. Агар футболчи 10 марта ноқулай ҳолатдан зарба берган бўлса, ушбу зарбаларнинг ҳар бири, дейлик, 0,10 хG билан баҳоланса, умумий ҳисобда, унинг хG кўрсаткичи 1га тенг бўлади - яъни статистика бўйича бу ўйинчи ўз голини ўзи ишлаган.

ЭЛДОР ШОМУРОДОВ («Ростов»)

15 ўйин (1306 дақиқа)

Дарвоза томон зарбалар: 42 (бир ўйинда ўртача 2,8)

10та гол+3та самарали узатма

xG: 5,90

Жорий мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказаётган Элдор - жарима майдони ичидаги классик ҳужумчилар сирасидан. У жарима майдончаси ташқарисидан деярли зарба йўлламайди (фақатгина 5 марта шунга уринган) ва дарвозабонга тегишли ҳудуд ичидан тепмайди (0). Шомуродов - кутилган ва амалга оширилган голлар нисбати (}4,10) бўйича РПЛда энг яхши бўлиб турибди, бу эса ҳужумларнинг сифатли якунланаётганидан далолат. Ўзбекистонлик форвард танаси ва сифатли зарбасидан тўғри фойдаланади, бўш ҳудудларга тез чиқиб боради, бундан унумли фойдаланади. Статистикани яна бир рақам билан тўлдириш мумкин - Шомуродов рақиб дарвозаси томон энг кўп аниқ зарба йўллаш бўйича ҳам лигада тенгсиз бўлиб турибди (23та зарба ёки умумий миқдорнинг 54 фоизи).

АЛЕКСАНДР СОБОЛЕВ («Крилья Советов»)

15 ўйин (1335 дақиқа)

Дарвоза томон зарбалар: 37 (бир ўйинда ўртача 2,5)

10та гол+3та самарали узатма

xG: 6,96

Самараликлар ҳужумчиси хавфли ҳужумларни голга айлантиришда Шомуродовдан бироз ортда қолмоқда - Соболев рўйхатда иккинчи (}3,04). Дарвоза томон Элдордан камроқ зарба йўлламоқда, аниқ зарбалари кам (ёзнинг охирги кунларида Александр зарбалар аниқлиги бўйича фақат Влашичдан ортда эди, 66 фоиз ҳолатда нишонни тўғри олганди, аммо вақт ўтгани сари мўлжалда бироз адашяпти - кўрсаткич 51 фоизга тушиб қолди). Шунга қарамай, Соболевда зарба йўллаш позицияси нисбатан яхшироқ бўлмоқда. Бу нимадан далолат:

1) Соболев бўш ҳудудлардан унумлироқ фойдаланмоқда, шерикларидан узатма сўраш учун тўғри вазият танлаяпти (соддароқ айтганда, яхши очилмоқда).

2) «Крилья Советов» футболчилари ростовликларга қараганда ҳужумларни яхшироқ ташкил этишмоқда, ўз тўпурарларини қулайроқ вазиятларга чиқаришмоқда. Албатта, мазкур ҳолатда ҳар икки фактор муҳим.

Ва бонус: самараликлар форварди 44та фол ишлади - бу Россия лигасидаги энг яхши кўрсаткич. Соболев корпусидан унумли фойдаланади.

АРТЁМ ДЗЮБА («Зенит»)

15 ўйин (1209 дақиқа)

Дарвоза томон зарбалар: 36 (бир ўйинда ўртача 2,7)

9та гол+9та самарали узатма

xG: 8,40

Дзюба «РПЛнинг серқирра ҳужумчиси» совринига лойиқ. Артём ҳаводаги курашларда ишончли ҳаракатланади, техникаси юқори, кўп гол уради ва нечанчи мавсумдирки, ассис-тентлик бобида ўзини кўрсатмоқда (биринчи даврадан кейин }3 кўрсаткич билан лиганинг энг яхши ассистенти бўлди; бир ўйинда ўртача 2,1 ҳал қилувчи пас - ҳужумчилар орасида фақат Ари бундай натижа бўйича олдинда эди - 2,3). Гўёки, жамоаси муваффақиятига сезиларли улуш қўшиш бўйича Россияда Дзюбага тенг келадигани йўқдек. У майдонда фарқни ҳосил қиладиган футболчи.

ЖОРЖЕ ДЕСПОТОВИЧ («Оренбург»)

14 ўйин (1257 дақиқа)

Дарвоза томон зарбалар: 55 (бир ўйинда ўртача 3,9)

6та гол+0 самарали узатма

xG: 7,14

Россия чемпионатининг энг кўп зарба йўлловчи футболчиси. Ўз нав-батида, бўш ҳудудларга очилиш кўникмаси, бақувватлиги ва корпусидан унумли фойдаланиш хусусиятлари эвазига сербиялик форвард рақиб дарвозаси томон исталган нуқтадан, ҳатто қийин вазиятларда ҳам хавф туғдиради («Спартак»ка урган чиройли голини эсланг). Айнан шу боис, зарбаларни голга айлантиришдаги паст кўрсаткичига қарамай, Деспотовичда реализация бўйича ортиқча муаммо йўқ. Дарвоқе, Жорже ҳаводаги курашларда устунликка эришиш бўйича РПЛ ҳужумчилари орасида энг яхши бўлиб турибди (бир ўйинда ўртача 6,6та ҳолатда «иккинчи қават»даги курашни ўз фойдасига ҳал қилган) - ҳатто Дзюба (5,1) ҳам бу борада ўсишга эришиши керакка ўхшайди. Таъкидлаш жоизки, сербиялик ҳужумчи «Оренбург»га текинга тушган. Агентлик тўловлари (агар бор бўлса) ва маошни ҳисобга олмаяпмиз.

САРДОР АЗМУН («Зенит»)

14 ўйин (1179 дақиқа)

Дарвоза томон зарбалар: 50 (бир ўйинда ўртача 3,6)

4та гол+5та самарали узатма

xG: 9,03

Кўпчилик учун Азмун яхшироқдек туюлади - тезкор, ақлли, самарали пас беришни билади, ўз вақтида очилади... аммо реализация борасида муаммо бор экан, бу хусусиятлардан нима наф? Кутилган голлар бўйича энг юқори кўрсаткич (9,03) шундан далолат беряптики, эронлик форвард пойга пешқадамлари Шомуродов ва Соболевдан кўпроқ вазиятларга эга бўлган. Лигадаги кутилган ва урилган голлар нисбати бўйича энг ёмон кўрсаткич (-5,03) ҳам айнан Азмунга тегишли. «Зенит» ҳужумчисининг аксарият зарбалари мўлжалга аниқ бормади (23) ёки ҳимоячилар томонидан қайтарилди (9).

ФЁДОР ЧАЛОВ (ЦСКА)

15 ўйин (1310 дақиқа)

Дарвоза томон зарбалар: 45 (бир ўйинда ўртача 3)

4та гол+2та самарали узатма

xG: 7,49

Фёдорнинг жорий мавсумдаги муаммолари ҳақида кўп ёзилди, мазкур ҳолатда бир фактни яна бир бор тилга олишга тўғри келади: «армиячилар»да вазиятлардан фойдаланишда камчиликлар етарли. Чалов кутилган ва урилган голлар нисбати бўйича (-3,49) лигада қуйидан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ундан пастроқда Кьяртанссон (-3,59) ва Азмун (-5,03) боришмоқда.

БошҚа ҚизиҚарли

маълумотлар

РПЛнинг жорий мавсуми биринчи даврасида 1тадан ортиқ гол урган ҳужумчилар (ва бошқа амплуа вакиллари) орасида тез тўп киритиш бўйича Иван Игнатьега етадигани топилмади. «Краснодар» аъзоси майдонда 413 дақиқа ўйнагани ҳолда 4та гол урди (бир гол учун ўртача 103 дақиқа). Иккинчи ўрнида «Оренбург» форварди Жоэль Фамейе (бир гол учун ўртача 126 дақиқа, жами голлари 3та).

Тенгдошлар - ижара асосида «Тамбов»да ўйнаётган «спартакчи» Георгий Мелкадзе ва «Спартак» томонидан 4 млн. еврога харид қилинган Жордан Ларссон жорий мавсумнинг биринчи даврасида деярли бир хил кўрсаткич қайд этишди. 4тадан гол, майдонда ўтказилган дақиқалар ҳам деярли тенг (мос равишда 623 ва 626), уларнинг ҳисобида самарали узатма йўқ. Реализация сифати ҳақида гапирсак, Мелкадзеда у баландроқ. Аммо мазкур ҳолатда саволни «қизил-оқлар» менежменти эмас, Георгийнинг ўзига бериш керак - гол уришни эртароқ бошласа бўлмасмиди?

Россиянинг сўнгги йиллардаги энг яхши тўпурарларидан бири Фёдор Смолов ҳақида ҳеч гап йўқ. «Локомотив»га унинг фойдаси тегиши аниқ, аммо ҳозирча у бирор-бир кўрсаткич бўйича энг яхшилар қаторига кирмади. Энди чемпионатнинг ҳал қилувчи босқичи янада қизиқарлироқ ўтиши турган гап. Унинг якунида чиройли голлар ва самарали ҳаракатларни яна таҳлил қиламиз, насиб бўлса.

Дарвоқе!

Soccer.ru шунингдек, Москва ҳамда Санкт-Петербург шарафини ҳимоя қилмайдиган бошқа клубларда тўп сураётган энг яхши футболчилардан иборат ўзига хос рамзий жамоа тузди. Табиийки, ушбу рўйхатга Ўзбекистон терма жамоаси форварди Элдор Шомуродов ҳам киритилди.

Дарвозабон

СОСЛАН ЖАНАЕВ («Сочи»)

Ҳимоячилар

СЕРГЕЙ ПЕТРОВ («Краснодар»)

ДМИТРИЙ ЧИСТЯКОВ («Ростов»)

ФИЛИП УРЕМОВИЧ («Рубин»)

ЕВГЕНИЙ ЧЕРНОВ («Ростов»)

Ярим ҳимоячилар

ВАНДЕРСОН («Краснодар»)

МАТИАС НОРМАНН («Ростов»)

РОМАН ЕРЕМЕНКО («Ростов»)

ОТМАН АЛ КАБИР («Урал»)

Ҳужумчилар

АЛЕКСАНДР СОБОЛЕВ («Крилья Советов»)

ЭЛДОР ШОМУРОДОВ («Ростов»)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz