Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов: «Москва ҳам тезда қурулиб қолмаган...»

Вадим Абрамов: «Москва ҳам тезда қурулиб қолмаган...»

  19.11.2019 20:18
  0
  222
Вадим Абрамов: «Москва ҳам тезда қурулиб қолмаган...»

ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Фаластин учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Вадим Абрамов иштирок этди.

"Барчани ғалаба билан табриклайман. Менимча ўйин сизларга завқ бағишлади деб ўйлайман. Йигитлар 5 кун олдинги мағлубиятдан чиқиб кета олишганидан хурсандман. Ўйинни назорат қилдик", - дейди Вадим Абрамов.

- 75-дақиқадан кейин футболчиларга нима бўлмоқда?

- Гап шундаки тўпни назорат қилишимиз керак. Аммо футболчилар назорат деганда рақиб майдонида бўлишини тушунишмади. Москва ҳам тезда қурилмаган. Бунинг устида ишлаймиз.

- Олег Зотеев ва Одил Аҳмедов ҳақида қандай фикрдасиз? Аҳмедовни яна ҳимояда қамаймизми?

- Иккаласи ҳам яхши ўйнади. Агар ҳимояда яхши ўйнайверса Аҳмедов ҳимояда ўйнайди.

- Тўғри бугун ютдик аммо негадир майдон марказида тўп узатишда кўп хато қилдик...

- Тўғри айтдингиз. Албатта камчиликлар бўлди. Йигитлар ҳисобдан келиб чиқиб ўйнашди.

- Бир вақтлар сиз сафарда Японияни ютгансиз. Албатта ҳали анча вақт бор, Саудия Арабистонини сафарда юта оламизми?

- Ўшанда мен 1,5 йил ишлаб қўйгандим. Бу давр ичида барчаси ўзгариши мумкин. Терма жамоа аъзолари клублардан келишади, ўша ўйинга яқин футболчилар қандай формада бўлишини кўриш керак. Тўғри у ерда иссиқ бўлади, аммо Саудия Арабистони терма жамоаси аъзолари ҳам "противогаз" билан ўйнашмаса керак.

- Терма жамоа катта танаффусга чиқмоқда. Кейинги режалар қандай?

- Март ойида менимча Қозоғистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришганмиз. Шу ўринда Жанубий Корея Бразилия билан, Саудия Арабистони Парагвай билан ўйнамоқда. Биз ҳам шундай даражадаги жамоаларга қарши ўйнашни истардик. Қишда футболчиларни йиғинма йиғин олиб юришни истамаймиз. Бундан ташқари "Пахтакор" ва икки клубимиз ОЧЛда иштирок этади.


Манба: www.championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz