Қайднома

Қидирув

Халқаро турнир кўрайлик...

Халқаро турнир кўрайлик...

  20.11.2019 11:35
  0
  600
Халқаро турнир кўрайлик...

U-19 тоифасидаги Осиё чемпионати-2020 финал босқичи юртимизда ўтказилиши ҳақидаги хабар мухлисларимизни жуда тўлқинлантириб юборгани тайин. Зеро, бунга қадар ўсмирлар чемпионатига 2 марта мезбонлик қилгандик. Мана, навбат битта юқори рангга эга мусобақага келди. Ажабмас, яқин келажакда ОФК Осиё кубогини ҳам Ўзбекистонга ишониб топширса. Бунинг учун синовдан муваффақиятли ўтиш талаб этилади, албатта. Ўйлайманки, ЎФА ёшлар миқёсидаги турнирни олий даражада ташкиллаштириш учун бор имкониятларини ишга солади. Шу ўринда битта таклиф: чемпионат стартига қадар юртимизда айнан ёшлар терма жамоалари иштирокида битта чиройли халқаро турнир ўтказилса эди. Агар турнирга савияли термалар таклиф этилса, бу ҳар томонлама фойда беради. Биринчидан, ташкилотчилар масаласида маълум тажриба ўзлаштирилади. Иккинчидан, турнирнинг ёшлар термаси тайёргарлигига нафи катта. Учинчидан, мухлислар ҳам чемпионат олдидан ўзига хос машқ қилиб олишарди...

-----------------------------------------------------------------

 Дониёр БЕК (Тошкент шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz