Қайднома

Қидирув

Евро, Финнларни қарши ол!

Евро, Финнларни қарши ол!

  20.11.2019 12:35
  0
  292
Евро, Финнларни қарши ол!

Финляндия миллий жамоаси ўз тарихида илк марта йирик турнир йўлланмасини қўлга киритди. Скандинавияликлар вақтида ҳаттоки, Рой Хожсон ва Яри Литманен билан ҳам бундай қилолмагандилар. Гап биринчи ўйинини узоқ 1911 йили ўтказган ва тарихи бир асрдан ошган жамоа ҳақида кетмоқда. Ўша вақт Финляндия Россия империяси таркибига кирса-да, ФИФАнинг алоҳида аъзоси эди. Хуллас, финнлар илк ўйинда қўшнилари - шведларга 2:5 ҳисобида ютқазишган. 1917 йили эса Финляндия мустақилликка эришади ва футбол жамоаси янги байроқ остида ўйнай бошлайди.

Финляндия терма жамоаси ортда қолган 100 йилдан кўпроқ вақт давомида 4та йирик турнирнинг финал босқичида қатнашди, лекин барчаси Олимпиада ўйинлари. Қисқаси, Евро-2020 финн футболи учун ФИФА шафелигидаги дебют турнир бўлади.

 

Финляндия термаси Олимпиада ўйинларида

1912 йил: «плей-офф»да Италия ва Россия термалари устидан ғалаба, якуний натижа - 4-ўрин

1936 йил: Перу термасидан мағлубият (3:7) ва курашдан чекиниш

1952 йил: Австрия термасидан мағлубият (3:4) ва курашдан чекиниш

1980 йил: гуруҳ босқичида 1тадан ғалаба, дуранг, мағлубият ва курашдан чекиниш

Финнлар 2019 йилга қадар ЖЧ саралашида 19 марта, Европа чемпионати квалификациясида эса 13 марта иштирок этишди ва атиги 4та уринишда йўлланма ютишга яқин келишди:

1. Евро-96. Финляндияликлар гуруҳ босқичи доирасидаги ўйинларнинг ярмида ғалаба қозонишди, бироқ асосий рақиблар - Шотландия ва Россия термаларига 2 мартадан ютқазишди.

2. ЖЧ-98. Скандинавияликлар бу сафар охирги турдан ўрин олган Венгрия термасига қарши ўйинда сўнгги дақиқадаги автогол туфайли мағлубиятни тан олишди. Шу гол бўлмаганида, улар «плей-офф» босқичида ўйнашарди.

3. ЖЧ-2006. Финляндия термаси гуруҳ босқичида 5та ўйинни ғалаба билан якунлади, бироқ бу лоақал 2-ўринни эгаллашга ҳам етмади. Ваҳоланки, жамоа ўшанда дастлабки 4та ўйинда 9 очко олганди.

4. Евро-2008. Рой Хожсон бошқарувида ўйнаган Финляндия миллий жамоаси саралаш тақвимидан ўрин олган 14та ўйинда атиги 7та гол қўйиб юборди. Агар скандинавлар «Драгау»да кечган охирги тур баҳсида португаллардан устун келишганида, чемпионатга тўғридан-тўғри йўл олишарди. Бироқ улар 0:0 ҳисоби билан кифояланишди ва гуруҳда 4-ўринга тушиб қолишди. Дарвоқе, ўшанда жамоа ФИФА рейтингида 33-ўринга кўтарилган эди.

Мана, Европа чемпионати сари 14-уриниш самара берди. Финляндия миллий жамоаси Евро-2020 йўлида Лихтенштейн, Греция, Босния, Арманистон ва Италия термалари билан 1та гуруҳда ўйнаб, финишга бир тур қолганида, 2-ўринни нақд қилди. Жамоа бош мураббийи Маркку Канерва асосан 4-4-2 тактик чизмасидан фойдаланди. Бош ролларни эса дарвозабон Лукаш Градецки («Ба-йер»), ҳимоячи Йоона Тойвио («Пафос», Кипр) ва ҳужумчи Теэму Пукки («Норвич») бажаришди. Дарвоқе, Пукки миллий жамоа либосида 78 марта майдонга тушиб, 22та гол уришга улгурди. Демак, у ҳам ўйинлар, ҳам голлар сони бўйича мутлақ рекордчи Яри Литманен (137та ўйинда 32та гол)дан ўзиб кетиш учун реал имкониятга эга.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz