Қайднома

Қидирув

Кавани Еврофутболдан кетмайди...

Кавани Еврофутболдан кетмайди...

  20.11.2019 22:41
  0
  412
Кавани Еврофутболдан кетмайди...

Эдинсон Кавани Европадаги фаолиятини ҳали давом эттириш ниятида. «ПСЖ»да ўйнаётган уругвайлик ҳужумчининг шахсий агенти шунга шаъма қилмоқда: «Ҳа, мижозим ва Париж клуби ўртасидаги шартнома келаси ёзда ўз кучини йўқотади.
Лекин Эдинсон Европадан кетмоқчи эмас. Келаси ёзда олдимизда етарли вариантлар юзага келиши аниқ. Менимча, мижозим чамаси яна 3 йил энг юқори даражада тўп суриш салоҳиятига эга. Қисқаси, унинг Европада қолиши эҳтимоли катта. Ҳозирга қадар айрим клублар алоқага чиқди, лекин бу борада аниқ гапиришга ҳали эрта». Дарвоқе, ҳозирда MLSнинг кўплаб клублари Каванининг хизматига қизиқмоқда. Хусусан, «Лос-Анжелес Гэлакси» швециялик тўпу­рари - Златан Ибрагимович ўрнини айнан уругвайлик голеадор билан тўлдирмоқчи.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz