Қайднома

Қидирув

3094 кунлик танаффус...

3094 кунлик танаффус...

  21.11.2019 05:17
  0
  522
3094 кунлик танаффус...

2011 йил 22 май. Скотт Карсон шу куни АПЛ доирасидаги ўйинда «Вест Бромвич» дарвозасини қўриқлади. 2019 йил 10 ноябрь. Скотт Карсон энди АПЛ доирасидаги баҳсда «Манчестер Сити» қайдномасидан жой олди. Математика воситасида ифодаласак, унинг Англия элит лигасидаги шу икки ўйини оралиғида нақ 3094 кунлик танаффус юзага келди. Скотт бу орада Туркиянинг «Бурсаспор» клубида 2 мавсум ўйнади ва 6 йил давомида Чемпионшипда ризқ терди...

Чемпионшипда «Уиган» ва «Дерби Каунти» сафида ўйнаган Скотт Карсон 34 ёшида ниҳоят, АПЛга қайтди: «Манчестер Сити» жорий мавсум бошида трансфер ҳуқуқи «Дерби Каунти»га тегишли бўлган дарвозабонни ижара келишуви асосида ўз сафига қўшиб олди. Хосеп Гвардиола ихтиёрида Эдерсон ва Клаудио Браво борлигини инобатга олсак, фахрий Карсонда ҳаттоки, иккинчи рақамли голкипер мақомига эришиш имконияти ҳам жуда паст эди. Дейлик, у ортда қолган вақт давомида «Сити» қайдномасига атиги 2 марта кирди (Лига кубоги доирасидаги ўйинларда). Лекин ҳар икки баҳсда дарвозани Клаудио Браво қўриқлади. Қарангки, Карсон энди вазият тақозоси билан жорий мавсум илк марта АПЛ ўйинида «Сити»нинг захира ўриндиғидан жой эгаллади. Бунга Эдерсоннинг Европа Чемпионлар Лигаси учрашувида жароҳатлангани имконият берди. Дарвоқе, ўша баҳсда Хосеп Гвардиола Эдерсон ўрнига аввалига Бравони майдонга туширди, кейин чилилик кипер қизил карточка олгач, ҳимоячи Кайл Уокерни вақтинча дарвозабонга айлантирди.

Умуман олганда, Карсон жамоадаги ролини жуда яхши билади. У «Манчестер Сити»га ўтишини амалга ошган орзу сифатида таърифлаганди. Фахрий кипер шунингдек, асосан Хосеп туфайли «шаҳарликлар» сафига қўшилганини яширмаганди: «Пепнинг машғулотлар майдонида қандай ишлашини кутишга сабрим чидамаяпти. Демоқчиманки, унинг бошқарувчилик фаолияти ҳайратланарли даражада зўр. Менимча, ҳеч ким шундай мураббий қўл остида ўйнаш имкониятини рад этолмаса керак».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz