Қайднома

Қидирув

Сколари Осиё футболига қайтмоқчи

Сколари Осиё футболига қайтмоқчи

  21.11.2019 00:24
  0
  355
Сколари Осиё футболига қайтмоқчи

Бразилиялик таниқли мутахассис Луиз Фелипе Сколари Хитой миллий жамоаси бош мураббийи лавозимида иш бошлаш ниятида. Xinhuanet.com сайтининг хабар беришича, 71 ёшли мутахассис агар Хитой футбол федерациясидан таклиф тушса, уни сўзсиз, кўриб чиқишини билдирди. Сколари Хитой футболига бегона эмас. Чунончи, бразилиялик мураббийи 2015-2017 йиллар оралиғида мамлакатнинг етакчи клуби - «Гуанжоу Эвергранд»ни бошқарганди. Эслатма, айни пайт Хитой термасида бош мураббий ваколати бўш. Бинобарин, мамлакат миллий жамоаси ЖЧ-2022|ОК-2023 саралаши иккинчи босқичи 5-турида Сурия термасига ютқазгач, италиялик Марчелло Липпи истеъфога чиқарилди. Сколари эса жорий йил сентябрь ойига қадар «Палмейрас» клубини бошқарди. Айтиш жоиз, «Бунёдкор»да ҳам ишлашга улгурган бу мутахассис 2002 йили Бразилия терма жамоа­сини жаҳон чемпионатида ғалаба сари етаклаганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz