Қайднома

Қидирув

Энг тартибли жамоа қайси?

Энг тартибли жамоа қайси?

  21.11.2019 15:37
  0
  400
Энг тартибли жамоа қайси?

SportStat тақдим этган маълумотларда кўрсатилишича, «Сурхон» Суперлиганинг энг тартибли жамоаси бўлиб турибди. Тўғри, Термиз клуби ҳисобида сариқ карточкалар сони нисбатан кўп - 43та, лекин унинг бирор футболчиси 23та тур давомида «қизил» олган эмас. Қолаверса, термизликлар ўйин қоидасини бузиш борасида энг камтарона кўрсаткичга эгалар. Оддий айтганда, «Сурхон» вакиллари 263 марта қоидага хилоф иш тутишган. Бу иккинчи тартибли клуб («Динамо») кўрсаткичидан нақ 22та кам.

Қоидабузарлик

*** «Андижон» ҳозирча энг «қўпол» жамоа бўлиб турибди. Водийликлар 23та ўйин давомида жами 373 марта қоида бузишган. Таққослаш учун айтсак, бу «Сурхон»нинг кўрсаткичидан 110та кўп.

*** Қизил карточка олиш бобида «Қўқон-1912»га етадиган жамоа йўқ. Жамоа аъзолари 4 марта ўйинни мажбурий тарзда эрта якунлашга мажбур бўлишди. 4та жамоа («Сурхон», «Насаф», «Пахтакор» ва АГМК)да «қизил» йўқлигини алоҳида таъкидлаш ўринли.

*** «Андижон» - Суперлига-2019нинг «сариқ» қироли. Жамоа аъзолари ҳисобида жами 69та сариқ карточка бор. «Пахтакор» вакиллари эса атиги 30 марта огоҳлантирилдилар, холос.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz