Қайднома

Қидирув

Криштиану Роналду - рекорд сари катта қадам

Криштиану Роналду - рекорд сари катта қадам

  22.11.2019 10:48
  0
  550
Криштиану Роналду - рекорд сари катта қадам

Клуб футболида гол уришдан озгина тин олган Криштиану Роналду бу бўшлиқни терма жамоа ўйинида тўлдирди ва буюк рекорд сари яна бир катта қадам ташлади. «Ювентус» етакчиси Евро-2020 саралашидан ўрин олган Литва термасига қарши кечган баҳсда Португалия миллий жамоаси учун урган голлари сонини 98тага етказди. Фаолияти давомида 55-«хет-трик»Ғ«покер»Ғ«флэш»ни расмийлаштирган Португалия футболи рамзи шу тариқа жаҳон миллий жамоалари тўпурарлари рўйхатида афсонавий Герд Мюллердан ўзиб кетди.

 55-«хет-трик»/«покер»

Португалиялик голеадор миллий жамоаси ўйинида 9-марта «хет-трик»Ғ»покер» қайд этди. Эътиборлиси, Криш Евро-2020 саралашининг ўзида Литва термасига нақ 7та гол «тортиқ» этди. У ЖЧ саралашидаги 4та ва Европа чемпионати йўлидаги 3та учрашувда 3та ёки кўпроқ гол урган. Яна 2та «хет-трик»ни эса Европа Миллатлар лигаси ҳамда ЖЧ финал раундида расмийлаштирди.

Криштиану Роналдунинг Португалия термаси сафидаги «хет-трик»/«покер»лари

Сана

Турнир

Рақиб

Ҳисоб

Гол урилган дақиқалар

06.09.2013

ЖЧ сар.

Шим.Ирландия (меҳ.)

4:2

68 (2:2), 77 (3:2), 83 (4:2)

19.11.2013

ЖЧ сар.

Швеция (меҳ.)

3:2

50 (1:0), 77 (2:2), 79 (3:2)

13.06.2015

Евро сар.

Арманистон (меҳ.)

3:2

29 (1:1), 55 (2:1), 58 (3:1)

07.10.2016

ЖЧ сар.

Андорра (ўз май.)

6:0

2 (1:0), 4 (2:0), 47 (4:0), 68 (5:0)

31.08.2017

ЖЧ сар.

Фюрер ор. (ўз май.)

5:1

3 (1:0), 29 (2:0), 64 (4:1)

15.06.2018

ЖЧ

Испания (бет. май.)

3:3

4 (1:0), 44 (2:1), 88 (3:3)

05.06.2019

Европа МЛ

Швейцария (ўз май.)

3:1

25 (1:0), 88 (2:1), 90 (3:1)

10.09.2019

Евро сар.

Литва (меҳ.)

5:1

7 (1:0), 62 (2:1), 65 (3:1), 76 (4:1)

14.11.2019

Евро сар.

Литва (ўз май.)

6:0

7 (1:0), 22 (2:0), 65 (6:0)

 

Супертўпурарлар пойгаси

Криштиану Роналду Европада миллий жамоа сафида «хет-трик»Ғ»покер»Ғ«флэш» қайд этиш борасида швециялик афсонавий ҳужумчи Свен Рюделль билан тенглашди. У 1923-1932 йилларда айнан 9та ўйинда 3та ёки кўпроқ гол урганди. Қолаверса, португалиялик юлдуз бу борада даниялик Поуль Нильсен ва германиялик Герд Мюллердан ўзиб кетди. Фаолияти давом этаётган футболчилар орасида супертўпурарлар пойгасида Кришдан ташқари, фақат поляк Роберт Левандовски қатнашмоқда.

 Европа миллий жамоалари сафида энг кўп «хет-трик»Ғ«покер»Ғ«флэш» қайд этган футболчилар

Футболчи

Жамоаси

Ўйин

Гол

«Хет-трик»|«покер»|«флэш»

Свен Рюделль

Швеция

43

49

9

Криштиану Роналду

Португалия

163

98

9

Поуль Нильсен

Дания

38

52

8

Герд Мюллер

ГФР

62

68

8

Шандор Кочиш

Венгрия

68

75

7

Жимми Гривз

Англия

57

44

6

Роберт Левандовски

Польша

110

60

6

Рекорд сари қадам

Асосийси Криштиану Роналду пайшанба куни Португалия термаси сафидаги голлари сонини 98тага етказди. Шанба оқшоми эса футбол тарихида халқаро ўйинлар ҳисобидан 100та гол маррасини забт этган 2-футболчига айланди. Криш Люксембургда .... У айни пайт барча замонларнинг мутлақ рекордчиси Али Даи (Эрон)дан атиги 11та голга ортда қолмоқда. Диққатга сазовор факт: Роналду 2019 йилнинг кузида терма жамоаси учун 10та гол урди.

 Жаҳон миллий жамоалари сафида энг кўп гол урган футболчилар

Футболчи

Жамоаси

Йиллар

Ўйин

Гол

Ўртача

Али Даи

Эрон

1993-2006

149

109

0,73...

Криштиану Роналду

Португалия

2003-...

163

98

0,60...

Ференц Пушкаш

Венгрия, Испания

1945-1956, 1961-1962

89

84

0,94...

Кунисиге Камамото

Япония

1964-1977

84

80

0,95...

Годфри Читалу

Замбия

1968-1980

111

79

0,71...

Ҳусайн Саид

Ироқ

1977-1990

137

78

0,57...

Пеле

Бразилия

1957-1971

92

77

0,84...

Шандор Кочиш

Венгрия

1948-1956

68

75

1,10...

Башар Абдулло

Қувайт

1996-2007

133

75

0,56...

Сунил Четри

Ҳиндистон

2005-...

113

72

0,64...

 

Европада мутлақ етакчи

Криштиану Европа миллий жамоалари тўпурарлари рўйхатида ўтган асрнинг ўрталарида Венгрия термаси сафида беармон гол уришган афсонавий Ференц Пушкаш ва Шандор Кочиш билан ўртадаги фарқни янада оширди. Польшалик Роберт Левандовски ушбу рўйхатнинг 8-поғонасида, босниялик Эдин Жеко эса Венгрия футболининг яна бир вакили Имре Шлоссер-Лакатош билан 10-ўринни бўлишиб турибди.

 Европа миллий жамоаларининг энг яхши тўпурарлари

Футболчи

Жамоаси

Йиллар

Ўйин

Гол

Ўртача

Криштиану Роналду

Португалия

2003-...

163

98

0,60...

Ференц Пушкаш

Венгрия, Испания

1945-1956, 1961-1962

89

84

0,94...

Шандор Кочиш

Венгрия

1948-1956

68

75

1,10...

Мирослав Клозе

Германия

2001-2014

137

71

0,52...

Герд Мюллер

ГФР

1966-1974

62

68

1,10...

Робби Кин

Ирландия

1998-2016

146

68

0,47...

Златан Ибрагимович

Швеция

2001-2016

116

62

0,53...

Роберт Левандовски

Польша

2008-...

110

60

0,55...

Давид Вилья

Испания

2005-2017

98

59

0,60...

Имре Шлоссер-Лакатош

Венгрия

1906-1927

68

58

0,85...

Эдин Жеко

Босния

2007-...

105

58

0,55...

Все 98 голов Роналду за сборную – в одной картинке

 

• Криштиану Роналду жами 41та мамлакат миллий жамоаси дарвозасини ишғол қилган. Шундан 30таси УЕФА (Европа), 4таси АФК (Африка), 3таси ОФК (Осиё), 2ТАСИ конбемол (Жанубий Америка), 1таси КОНКАКАФ (Шимолий ва Марказий Америка) аъзолари

• Криштиану Роналду учун халқаро миқёсдаги энг самарали мавсум - бу 2016 йил. У ўша йили Португалия миллий жамоаси сафида 13та гол урганди. 

Уткир УМАРОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz