Қайднома

Қидирув

Кутилмаган тўқнашув ва ярашув

Кутилмаган тўқнашув ва ярашув

  22.11.2019 12:35
  0
  466
Кутилмаган тўқнашув ва ярашув

«Айнтрахт» Бундеслига 11-турида «Фрайбург» меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида ютқазди. Нисбатан зерикарли ўйин, агар ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда кузатилган битта воқеликни инобатга олмасак. Тўғри, бундан ташқари,  «Бавария»нинг собиқ ҳужумчиси Нильс Петерсен «Фрайбург» учун навбатдаги ғалаба голини урди, мусобақанинг ёш юлдузи Лука Вальдшмидт эса илк марта ассистентлик ролини бажарди. Асосийси, фрайбургликлар кузги ажойиб серияни давом эттиришди (8та ўйинда атиги 1та мағлубият). Энди кульминацияга келсак, «Фрайбург» бош мураббийи Кристиан Штрайх муваффақиятдан ўзгача шодланди, аммо кутилмаган тўқнашув натижасида ерга қулади.

 

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда «Айнтрахт» бор кучи билан ҳисобни тенглаштиришга уринди. Шу паллада тўп «Фрайбург» захира ўриндиғи томон учгач, меҳмонлар сардори Дэвид Абрахам унинг ортидан югурди. Ҳаммаси шу аснода бошланди:

- Штрайх тўпдан ўзини олиб қочди. Ҳа, мураббий уни тўхтатиб, рақибга ташлаб қўйиши мумкин эди, бироқ бундан ўз жамоасига ҳеч қандай наф чиқмасди. Штрайх ўйиндан кейинги матбуот анжуманида буни ошкора тан олди.

- Абрахам тўп томон югураётган пайт Штрайх луқма ташлади. Йўқ, у айнан Абрахамга гапирганига шубҳа бор, чунки бошқа томонга қараб бақирди. Қолаверса, «Айнтрахт» вакили ўйин тугагач, Штрайхга бу борада эътироз билдиргани ҳам йўқ.

- Абрахам аслида тўқнашувдан қочиши мумкин эди, бироқ эҳтирослар таъсиридами рақиб мураббийига урилди ва уни ерга қулатди.

- Шу онда «Фрайбург» захира ўриндиғида ўтирган барча футболчилар ёппасига Абрахамга ташланишди (улар мураббийни чиндан ҳам, жуда яхши кўришади), аммо футболчи «оломон»дан қочмади, ҳаттоки, тўпни қўлидан тушириб юборгани ҳам йўқ.

- Ҳакам Абрахам ва мураббийни ҳимоялашда фаоллик кўрсатиб, яққол ажралиб турган «Фрайбург» футболчиси Винченцо Грифони қизил карточка билан «сийлади».

Штрайх ўйиндан кейин вазиятга тўхталар экан, ажабланадиган ҳодиса рўй бермаганини таъкидлади: «Ўрнимда жим тургандим, бор гап шу. Биламан, Абрахам ўта эҳтиросли футболчи. Айтишича, у йиқилишимни кутмаган, яъни мени анча мустаҳкам ўйлаган, шекилли...». «Айнтрахт» вакили ҳам воқеликни оддий изоҳлади: «Қўшиб берилган охирги дақиқа бошланганди ва шунчаки, тўпни тезроқ ўйинга қайтаришни хоҳладим». Муҳими, Абрахам ва Штрайх тезда ярашиб олишди. «Йўқ, ўзимни жабрдийда ўрнида кўрмаяпман, - деди мураббий. - Қолаверса, у узр сўради. Шундай экан, ҳаммаси жойида». Грифо ҳам Абрахамга кек сақлаётгани йўқ...

А.Аҳмедов тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz