Қайднома

Қидирув

Евро—2020. Плей-офф босқичига қуръа ташланди

Евро—2020. Плей-офф босқичига қуръа ташланди

  22.11.2019 21:37
  0
  467
Евро—2020. Плей-офф босқичига қуръа ташланди

Европа Чемпионати—2020 мусобақасининг плей-офф босқичига қуръа ташланди. Аввалроқ Евро—2020 саралаш босқичи ўз якунига етган ва мусобақага йўл олган 20 та жамоа номи маълум бўлганди. Қолган тўртта йўлланма учун УЕФА Миллатлар лигасидаги натижаларига қараб, яна ўн олти жамоа баҳс олиб боради. Плей-офф босқичи тўртта йўлга бўлинган. Ҳар бир йўлда ярим финал ва финал учрашувлари бўлиб ўтади. Финалда ғолиб чиққан жамоалар Евро—2020 йўлланмасига эга бўлади.

А йўли

Исландия — Руминия

Болгария — Венгрия (ушбу жуфтлик ғолиби финалда мезбон бўлади)

Б йўли

Босния ва Герсеговина — Шимолий Ирландия (ушбу жуфтлик ғолиби финалда мезбон бўлади)

Словакия — Ирландия

C йўли

Шотландия — Исроил

Норвегия — Сербия (ушбу жуфтлик ғолиби финалда мезбон бўлади)

Д йўли

Грузия — Беларусь (ушбу жуфтлик ғолиби финалда мезбон бўлади)

Македония — Косово

Евро—2020 мусобақасига 30 ноябрь куни Бухарестда қуръа ташланади.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz