Қайднома

Қидирув

Иқтидор «ўтириб» қолмасин...

Иқтидор «ўтириб» қолмасин...

  28.11.2019 03:05
  0
  175
Иқтидор «ўтириб» қолмасин...

Элдор Шомуродовнинг янги даражаси маҳаллий клубларимиз раҳбарларига нималарнидир англатиши шарт. Агар иқтидорли йигитларимиз вақтида четга чиқишмаса, қўполроқ тарзда ифода этсак, «ўтириб» қолсалар, билингки, уларни йўқотамиз. Футболимиздан бунга етарлича мисоллар келтириш мумкин. Дейлик, Шомуродов ҳам «Ростов»га кетишидан олдин ҳафсаласини йўқотгандек таассурот қолдирганди. Демоқчиманки, бизнинг йигитлар доимо олдинга интилиш учун қандайдир стимул - турткига эҳтиёж сезишади. Бу энди табиатимизга боғлиқ бўлса керак. Ҳа, хорижга эрта кетган барча футболчиларнинг яхши ўйнаб кетишлари қийин масала. Лекин мисол учун, 10 нафар легионердан камида 2 нафари порласа ҳам, бу футболимизга фойда, тўғрими? Биринчидан, халқаро майдонда эътиборга тушамиз, терма жамоаларимиз кучаяди, иккинчидан, кетганлар ўрнида янги иқтидорлар бош кўтаришади.

----------------------------------------------------------------

Қамариддин СОЛИЕВ, Жиззах тумани.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz