Қайднома

Қидирув

ОФК тақдирлаш маросими олдидан Марказий Осиё вакиллари ўзаро учрашув ўтказди

ОФК тақдирлаш маросими олдидан Марказий Осиё вакиллари ўзаро учрашув ўтказди

  02.12.2019 21:23
  0
  86
ОФК тақдирлаш маросими олдидан Марказий Осиё вакиллари ўзаро учрашув ўтказди

Бугун, 2 декабрь куни бутун Осиё қитъаси футбол жамоатчилиги диққат-эътибори Гонконгга қаратилди.

Боиси Осиё футбол конфедерацияси бугун 2019 йил якунларига кўра, қитъанинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

«The AFC Annual Awards-2019» олдидан бугун куннинг биринчи ярмида Осиё футболини янада ривожлантириш масаласи бўйича қатор учрашув ва тадбирлар ҳам ўтказилди. Жумладан, Марказий Осиё футбол ассоциациясига аъзо мамлакатлар вакиллари минтақамизда футбол даражасини янада ошириш, ўзаро алоқалар ва ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш бўйича учрашув ўтказди.

Қитъа ва минтақамиз футболи келажаги муҳокама этилган учрашувда ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этди ва эндиликда миллий терма жамоалар ўртасида ҳам минтақа чемпионатини ташкил этиш вақти келганини билдирди.

- Марказий Осиёда футбол даражасини янада ошириш, минтақа жамоаларининг халқаро майдондаги натижаларини янада яхшилашда аъзо футбол ассоциациялар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш жуда муҳим жиҳат саналади. Футбол инсонларни дўстлаштиради ва бирлаштиради, бу борада Ўзбекистон футбол ассоциацияси қўшни мамлакатлар билан янада яқиндан ҳамкорлик қилишга ва ўзаро тажриба алмашишга ҳамиша тайёр.

Шу ўринда, Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан турли ёш тоифаларида минтақа биринчилиги ташкил этилгани, бироқ миллий терма жамоалар миқиёсида ҳамон турнир ўтказилмаганини таъкидлаш зарур. Агар миллий терма жамоалар ўртасида ҳам шундай мусобақа йўлга қўйилса, бундан ассоциацияга аъзо мамлакатларда яшовчи барча футбол мухлислари бирдек хурсанд бўлишади.

Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоалари иштирок этадиган мусобақа қитъа миқиёсида ҳам катта қизиқишга сабаб бўлиши тайин, - дея Ўзбекистон томони бундай мусобақа ташкил этишда Марказий Осиё футбол ассоциациясига яқиндан кўмак беришга тайёрлигини ва мусобақага мезбонлик қилишдан мамнун бўлишини билдирди ЎФА Биринчи вице-президенти.

Қайд этиш лозим, бугун куннинг иккинчи ярмида ОФКга аъзо барча мамлакатлар делегациялари вакиллари ОФКнинг йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросимида иштирок этишди.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz