Қайднома

Қидирув

Осиёнинг 2019-йилдаги энг яхши футболчиси аниқланди- Қатарлик Акрам Афиф

Осиёнинг 2019-йилдаги энг яхши футболчиси аниқланди- Қатарлик Акрам Афиф

  02.12.2019 23:01
  0
  333
Осиёнинг 2019-йилдаги энг яхши футболчиси аниқланди- Қатарлик Акрам Афиф

Гонконгда 2 декабрь, душанба куни Осиё футбол конфедерацияси «The AFC Annual Awards 2019» маросимида 2019 йилнинг энг яхшиларини эълон қилди.

Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши ўйинчиси номига Қатар терма жамоаси ва «Ас Садд» клуби вакили Акром Афиф лойиқ кўрилди. Футболчи январда бўлиб ўтган Осиё Кубогида жамоасининг чемпионликка эришишига ёрдам берганди. Ундан ташқари ушбу совринга Али Ризо Бейронванд («Персеполис») ва Томоаки Макино («Урава Ред») каби футболчилар ҳам даъвогар бўлганди.

Фото: ОФК

Халқаро майдонда тўп сурувчи энг яхши осиёлик футболчи соврини Жанубий Корея вакили Сон Ҳён Минга насиб этди. «Тоттенҳэм» ҳужумчиси ушбу соврин учун курашда Сардор Азмун («Зенит») ва Макото Ҳасебе («Айнтрахт») каби футболчиларни ортда қолдирди.

Фото: ОФК

Энг яхши эркак мураббий номига  Чун Жун Йон муносиб деб топилди. Жанубий Корея U-20 устози ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида жамоасини финалга қадар олиб борди. Мазкур терма жамоа етакчиси Ли Кан Ин («Валенсия») эса Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди.

Фото: ОФК

Барча совриндорлар билан танишинг:

«Осиё Олмоси» — Ал Султон Абдуллоҳ

Йилнинг энг яхши ассоциацияси

Илҳомлантирувчи — Япония ФА Ривожланаётган — Гонконг ФА Интилувчан — Гуам ФА

«Оммавий футбол ривожига қўшаётган ҳиссаси учун» ОФК президенти соврини

Илҳомлантирувчи — Хитой ФА Ривожланаётган — Сингапур ФА Интилувчан — Бруней ФА

Йилнинг энг яхши мураббийи (аёллар) — Асако Такакура (Япония)

Йилнинг энг яхши мураббийи (эркаклар) — Чун Жун Йон (Жанубий Корея)

Йилнинг энг яхши футзалчиси — Томоки Йошикава (Япония)

Йилнинг энг яхши футболчиси (аёллар) — Саки Кумагаи («Лион», Япония)

Халқаро майдондаги энг яхши осиёлик футболчи — Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм», Жанубий Корея)

Йилнинг энг яхши ёш футболчиси (аёллар) — Жун Эндо (Япония)

Йилнинг энг яхши ёш футболчиси (эркаклар) — Ли Кан Ин (Жанубий Корея)

Йилнинг энг яхши футболчиси (эркаклар) — Акром Ҳассан Афиф («Ас Садд», Қатар)


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz