Қайднома

Қидирув

Ногирон-ампутантлар термамизни 4 карра Жаҳон чемпионига айлантирган мураббий оламдан ўтди

Ногирон-ампутантлар термамизни 4 карра Жаҳон чемпионига айлантирган мураббий оламдан ўтди

  02.12.2019 23:38
  0
  51
Ногирон-ампутантлар термамизни 4 карра Жаҳон чемпионига айлантирган мураббий оламдан ўтди

Ўзбек спорти фидойиларидан бири, мамлакатмиз ногирон-ампутантлар жамоасини жаҳоннинг энг кучли термасига айлантирган инсон Рустам Қориев 68 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабарига таяниб хабар қилмоқда.

Рустам Қориев 1951 йил 15 январда Сурхондарё вилоятида туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, ҳарбий сифатида фаолият олиб борган ва капитан даражасигача кўтарилган.

1988 йилда эса Афғонистондаги жангларда жароҳатланиб, ногирон бўлиб қайтган собиқ ҳарбийлардан иборат «Матонат» ногирон-ампутантлар жамоасини тузади. 1998 йилда жамоанинг номи «Байналминал»га ўзгартирилди.

Шу вақт давомида «Байналминал» жамоаси 11 карра Россия очиқ чемпионати ғолиби, кўп бора «Рождество кубоги», икки карра МДҲ кубоги соҳибига айланган. Бундан ташқари, асосини «Байналминал» жамоаси аъзолари ташкил этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 карра жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритади.

Рустам Қориев мамлакатда ногирон-ампутантлар спортини ривожлантириш йўлидаги хизматлари учун «Дўстлик» ордени ва қатор мукофотлар билан тақдирланган.

«ИнтерФУТБОЛ»  газетаси таҳририяти жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz