Қайднома

Қидирув

Самарқанд футболи бошқаруви «Реал»га ўтади ва «Динамо»га италиялик мураббий келади

Самарқанд футболи бошқаруви «Реал»га ўтади ва «Динамо»га италиялик мураббий келади

  03.12.2019 09:33
  0
  535
Самарқанд футболи бошқаруви «Реал»га ўтади ва «Динамо»га италиялик мураббий келади

Самарқанднинг «Динамо» клуби ва академияси испаниялик мутахассислар билан ҳамкорликни бошлаш арафасида. Бу ҳақда журналист Бобур Акмалов телеграм канали хабар тарқатди.

El Golazo лойиҳаси муаллифи Зокиржон Холиқов ва «Реал Мадрид» фондига шаҳардаги футбол академияси ва «Динамо» бошқаруви топширилиши арафасида. «Реал Мадрид» foundation «Динамо» мураббийлигига Италия ва Аргентина паспортига эга мутахассис Андрес Роберто номзодини тавсия қилмоқда.

Робертога мураббийлар штабидан Зокиржон Холиқов ўрин олиши мумкин. Шунингдек, «Шердор» клуби бош мураббийи Бахтиёр Сатторовга ҳам таклиф берилиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, Андрес Робертонинг маошининг ярмини Реал Мадрид билан яхши алоқаларга эга «Ал-Мактум» фонди тўлаб беради.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz