Қайднома

Қидирув

МОФА президенти Рустами Имомали Миллий стадионига ҳам ташриф буюрди

МОФА президенти Рустами Имомали Миллий стадионига ҳам ташриф буюрди

  05.12.2019 08:21
  0
  312
МОФА президенти Рустами Имомали Миллий стадионига ҳам ташриф буюрди

Юртимизга расмий ташриф келган Тожикистон республикаси президентининг ўғли, Душанбе шаҳри раиси, Марказий Осиё ФА ва Тожикстон футбол ассосиацияси президенти Рустами Эмомали бошлигидаги меҳмонлар пойтахтдаги Миллий стадионга ҳам боришди. Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида жойлашган мазкур ўйингоҳ 50дан ортиқ секторларга эга ва 34 минг томошабинга мўлжалланган. Делегация аъзолари стадиондаги шароитларни кўздан кечириш давомида футболчилар ва томошабинлар учун яратилган қулайликлар билан танишишди. Стадиондаги "Футбол тарихи" музейидаги экспонатлар ва ўзбекистонлик рефери Равшан Ирматов билан учрашувдан делегация аъзолари, айниқса, мамнун бўлдилар. Рустами Эмомали музейни томоша қилар экан “Пахтакор” жамоасида тўп сурган тожикистонлик фахрий футболчи Нуриддин Амриевнинг фотосуратларини ҳам кўздан кечирди. Ўзаро мулоқот давомида Рустами Эмомали Осиё давлатлари орасида футболни янада ривожлантириш, Марказий Осиё футбол жамоалари ўртасида мусобақалар ташкил этиш фикрини билдирди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, Рустами Эмомали 2019 йилнинг апрель ойидан буён Марказий Осиё Футбол ассоциациясининг Президенти ҳисобланади. Самимий руҳда ўтган суҳбат жараёнидан Душанбе шаҳри раисига 7- рақамли футболка ва Равшан Эрматовнинг дастхати туширилган сариқ ва қизил карточкалар совға қилинди.
Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали бошчилигидаги делегация аъзолари Самарқандга учиб кетдилар


Манба: https://www.tashkent.uz/


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz