Қайднома

Қидирув

Гвардиола қолишга тайёр

Гвардиола қолишга тайёр

  06.12.2019 02:20
  0
  298
Гвардиола қолишга тайёр

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб билан амалдаги келишуви муддатини узайтиришга тайёр. «Биламан, клубдаги келажагим натижаларга боғлиқ. 5 йилдан кейин нима бўлишини кўрамиз. Ҳа, шартномани янгилашга қарши эмасман. Чунки жамоада ўзимни жуда қулай ҳис этяпман. Футболчиларнинг уринишлари, клубнинг олдинга интилишини кўришни хоҳлайман. Бу борада ишлаяпмиз, асосийси ҳам шу. Биргаликда ўсишга эришишимиз, ушбу жараёндан роҳатланишимизни ҳис қилишимиз даркор. Агар вазият бундай эмаслигини сезсам, дарҳол «Манчестер Сити» раҳбарияти билан гаплашаман», - деди испаниялик мутахассис. Эслатма, 2016 йилдан буён «шаҳарликлар»га устозлик қилаётган Гвардиоланинг клуб билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.

Айтганча, «Барса» расмий сайти Усмон Дембеленинг жароҳати юзасидан алоҳида баёнот берди. Унга кўра, франциялик вингерда мушаклар билан боғлиқ муаммо туғилган. 22 ёшли футболчининг тикланиши учун 10 ҳафта талаб этилади, яъни у келгуси йилнинг февралигача майдонга тушолмайди. Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум «Барса» либосида 9та ўйин ўтказиб, 1тагина гол урди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz