Қайднома

Қидирув

Ибрагимович: «Матераццини шифохонага жўнатишни 4 йил кутганман»

Ибрагимович: «Матераццини шифохонага жўнатишни 4 йил кутганман»

  05.12.2019 21:22
  0
  295
Ибрагимович: «Матераццини шифохонага жўнатишни 4 йил кутганман»

«ЛА Гэлакси» клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович GQ нашри билан бўлган суҳбатда Марко Матерацци билан ораларидаги ҳаётий воқеаларни сўзлаб берди.

«Ювентус»да бўлган пайтимда «Интер»га қарши ўйнадик. Матерацци худди қотил сингари ҳаракат қилиб менга ҳужум қилди ва бундан хафа бўлдим. У кучли футболчи эди, бу нормал ҳолат. Аммо шиддатли курашнинг икки хил тури мавжуд. У эса атайлаб жароҳат етказиш учун ўйнарди. Ҳаттоки, Паоло Мальдини ҳам рақибга қарши катта шиддат билан ҳаракат қилган, бироқ унинг мақсади бошқа жароҳат еткахиш бўлмаган.

Хуллас, ўша баҳсда Капелло мени алматиришни айтди, аммо мен буни истамадим. Мен Матераццидан қасос олиш ўтида ёнардим. Шундай инсонман, агар кимдир мени хафа қилса, буни унутмайман.

Лекин ўша ўйинда жароҳатим ўйнашга йўл қўймади. Оғриқ кучайиб чидаб бўлмас даражага чиқди. Кейин эса менинг «Интер», «Барселона», «Милан» клубларидаги саёҳатим бошланди.

«Милан» - «Интер» дербисидаги биринчи ўйинимда ҳамма менга қаршидек эди. Бу эса менга мотивация берди. Аммо агар ўзингизни назорат қилмасангиз ахмоқона ишларни қилишингиз мумкин. Хуллас, бу ўйинда ҳам менга жароҳат етказишди, ким? Яна Матерацци.

Иккинчи бўлимда эса шундай вазият бўлдики, Марко мен томон югуриб келаётганди, мен эса унга таэквондо услубида зарба бердим ва уни шифохонга жўнатдим. Кейин эса Станкович мендан нима учун бу ишни қилганимни сўради. Мен шундай жавоб бердим: «Мен бу вазиятни тўрт йил кутдим» - дейди Златан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz