Қайднома

Қидирув

Президент фармони билан Ўзбекистонда тотализаторларга рухсат берилди

Президент фармони билан Ўзбекистонда тотализаторларга рухсат берилди

  06.12.2019 04:10
  0
  390
Президент фармони билан Ўзбекистонда тотализаторларга рухсат берилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дарё».

Фармонда янги стадионлар қуриш, футбол мактабларини ташкил этиш, футболни оммалаштириш, ягона электрон чипта сотиш тизимини татбиқ этиш ва бошқа кўплаб тадбирлар қаторида букмекерлик конторалари (тотализаторлар) ҳақида ҳам сўз боради.

Хусусан, Капитал бозорини ривожлантириш агентлигидан лицензия олиш орқали букмекерлик фаолиятига рухсат берилади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси юридик бўлими бошлиғи Дилшод Норқобиловнинг айтишича, тотализаторларга 2021 йил 1 январдан рухсат берилади.

Эсингизда бўлса, шу йилнинг 14 ноябр куни 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш назарда тутилган қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинган.

Кейинроқ Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ғолиб мағлубдан бирор нарса оладиган ҳар бир ўйин исломий тарафдан қимор дейилишини айтиб, қимор қаттиқ қоралангани ва гуноҳи кабира деб ҳисоблашини маълум қилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz