Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Арсенал» ўз майдонида «Брайтон»га имкониятни бой бериб қўйди

АПЛ: «Арсенал» ўз майдонида «Брайтон»га имкониятни бой бериб қўйди

  06.12.2019 07:59
  0
  333
АПЛ: «Арсенал» ўз майдонида «Брайтон»га имкониятни бой бериб қўйди

Англия Премьер-лигаси 15-тури доирасидаги «Арсенал» ҳамда «Брайтон» жамоалари ўртасидаги учрашув 1:2 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. «Брайтон» таркибида Уэбстер ва Мопеларнинг голларига Ляказетт томонидан битта гол билан жавоб қайтарилди.

Шу тариқа «Арсенал» 42 йил деганда илк марта кетма-кет 9 та ўйинда ғалаба қозона олмаяпти. «Тўпчилар» сўнгги икки ўйинни Юнгбек қўлостида ўтказди ва айни пайтда 10-ўринда кетмоқда.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 15-ТУР

АРСЕНАЛ – БРАЙТОН 1:2 (0:1)

Голлар: 0:1 – 36 Уэбстер, 1:1 – 50 Ляказетт, 1:2 – 80 Мопе.

Арсенал: Лено, Бельерин, Папастатопулос, Давид Луиз, Колашинац (Тирни, 72), Джака, Торрейра, Обамеянг, Уиллок (Пепе, 46), Озил, Ляказетт (Мартинелли, 77).

Брайтон: Райан, Альсате (Даффи, 88), Уэбстер, Данк, Берн, Стивенс, Проппер, Муй, Гросс (Троссард, 80), Мопе, Коннолли (Монтойя, 76).

Огоҳлантиришлар: Бельерин (20), Папастатопулос (45), Гросс (60), Давид Луиз (68).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz