Қайднома

Қидирув

«Метрополитано»га дисквалификация хавфи

«Метрополитано»га дисквалификация хавфи

  06.12.2019 10:12
  0
  329
«Метрополитано»га дисквалификация хавфи

Ла Лига раҳбарияти «Атлетико» ва «Барселона» ўртасидаги ўйинда кузатилган ҳолатлар юзасидан текширув ишларини бошлади. Жумладан, аудиоёзувлар эшитиб кўрилади. Чунончи, «матрасчилар» фанатлари бутун ўйин давомида ёзда Каталония клубига ўтиб кетган Антуан Гризманни ҳақоратлашдан чарчашмади. Улар ҳаттоки, «Гризманн, ўл», дея бақиришгача боришди. Испания чемпионати Тартиб-интизом кодексига биноан, бундай ҳайқириқ жиддий қоидабузарлик саналади. Агар бу борада эътироз тушса, «Атлетико»га 90 минг еврогача моддий жарима белгиланиши мумкин. Бордию, агар ҳаммаси ўта жиддий қоидабузарлик ўрнида баҳоланса, «Ванда Метрополитано» маълум вақтга тўлиқ ёки қисман ёпилиши ҳеч гап эмас.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz