Қайднома

Қидирув

Ибрагимович: «Ирқчиликка қарши жиддийроқ курашиш керак»

Ибрагимович: «Ирқчиликка қарши жиддийроқ курашиш керак»

  06.12.2019 15:12
  0
  299
Ибрагимович: «Ирқчиликка қарши жиддийроқ курашиш керак»

Швеция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович футболда ирқчиликка қарши қандай курашиш керак эканлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ирқчилик йўқ» деган футболка кийиб олиш ва шу шиорда байроқлар кўтариб олишса мақсадга мувофиқ бўларди, лекин шу билангина муаммони ҳал қилиб бўлмайди.

Энг яхши йўли ўйинни тўхтатиб, клубдан уч очко олиб ташлаш керак. Шундай қилинса қуйи дивизонга тушиб кетиш эҳтимоли юқори бўлади ва клублар ҳам ирқчиликка қарши ишлашни бошлашади.

Курашиш қийин бўлади. Одамлар тузатиб бўлмайдиган оқибатларга дуч келишмагунича, ҳеч нарсани тушунмайдилар. Италияда ўйнаганимда трибунадан менга нисбатан «Лўли!» дея бақиришган.

Бу ҳам ирқчиликка киради, лекин аҳамият бермас эдим. Ўша бақирганларнинг аксарияти стадион ташқарисида мен билан бирга суратга тушишни сўрашади, — дейди Ибрагимович.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz