Қайднома

Қидирув

ХТВ ва ЎФА мактаб ўқувчилари ўртасида футбол мусобақалари ўтказади

ХТВ ва ЎФА мактаб ўқувчилари ўртасида футбол мусобақалари ўтказади

  06.12.2019 19:45
  0
  273
ХТВ ва ЎФА мактаб ўқувчилари ўртасида футбол мусобақалари ўтказади

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармонда болалар ва ўсмирларнинг футбол билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, оммавий футболни тарғиб этиш, бу борада умумтаълим мактаблари, бошқа таълим муассасалари, маҳалла ва ташкилотларда футбол бўйича мусобақаларни мунтазам равишда ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Шу боисдан фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан учрашди ва ёшлар ўртасида футболни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) ва Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси (ЎФА) ҳамкорликда мамлакатимизда футболни ривожлантириш бўйича мактаб мусобақаларини ўтказади.

Президентимиз фармонига биноан, Ўзбекистонда профессионал футбол ривожлантирилиб, болалар ва ўсмирларнинг футболга қизиқиши оширилади, ҳаваскор футбол оммавийлаштирилади. Умумтаълим мактаб ва бошқа ўқув муассасалари, маҳалла, ташкилотларда мунтазам равишда футбол мусобақалари ташкил этилади.

Музокаралар давомида Шерзод Шерматов ва Равшан Эрматов икки ташкилот ўртасидаги болалар футболини ривожлантириш ҳамда оммалаштириш бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Хусусан, томонлар мактаб ўқувчилари ўртасида мунтазам равишда футбол мусобақаларини ўтказишни режалаштириб олди. Равшан Эрматовнинг таъкидлашича, ушбу турнирларга янги истеъдодларни излаётган селекционерлар ташриф буюради. Иқтидорли болалар ихтисослаштирилган футбол мактабларига юборилади.

Қолаверса, мактаблардаги футбол тўгараклари иш-фаолияти яхшиланади. Бунда Ўзбекистон футбол ассоциацияси маҳаллий ҳамда хорижлик маҳоратли мутахассисларни, тажрибали футболчиларни жалб этиш, уларнинг жойларда мастер-класслар ўтиб беришини ташкил этишда яқиндан кўмак беради.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов вазирлик ушбу йўналишда ЎФА билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади. Шунингдек, иқтидорли ёшларнинг адолатли танланишини таъминлаш зарурлиги ва бу мамлакатимизда футбол ривожига хизмат қилишини айтиб ўтди.

Кейинги ҳафтадан бошлаб, ЎФА Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон минтақаларида футбол фестиваллари ўтказишни бошлайди.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz