Қайднома

Қидирув

ОФК: мавсум лауреатлари, тарихга назар

ОФК: мавсум лауреатлари, тарихга назар

  07.12.2019 10:51
  0
  389
ОФК: мавсум лауреатлари, тарихга назар

ОФК 2 декабрь куни Гонконгда йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросимини уюштирди. Афсуски, тақдирланганлар орасида Ўзбекистон футболи вакиллари йўқ. Осиёнинг 2019 йилги энг яхши футболчисига аталган соврин бу сафар Қатар терма жамоаси ва «Ал-Садд» клуби ҳужумкор ўйинчиси Акром Афифга топширилди.

Айнанунингбошлауреатсифатидатанланганида, Осиёкубоги-2019 муҳимўринтутганианиқ. Бинобарин, Афиф йил бошида Қатар миллий жамоасининг қитъа чемпиони бўлишига катта ҳисса қўшганди. Еврофутбол марказида ўта сермаҳсул тўп сураётган Жанубий Корея терма жамоаси вакили Сон Хюн Мин эса ОФК ҳудудидан ташқарида фаолият юритаётган осиёлик энг яхши футболчи мақомини олди.

ОФК: 2019 ЙИЛГИ МАВСУМ ЛАУРЕАТЛАРИ

Осиёнинг энг яхши футболчиси - Акром Афиф (Қатар миллий жамоаси ва «Ал-Садд» клуби ҳужумчиси)

Номзодлар - Алиризо Бейранванд (Эрон миллий жамоаси ва «Персеполис» клуби дарвозабони), Томоаки Макино (Япония миллий жамоаси ва «Урава Редс» клуби ҳимоячиси)

Осиёнинг энг яхши аёл футболчиси - Саки Кумагаи (Япония аёллар миллий жамоаси ва «Лион» клуби ҳимоячиси)

Номзодлар - Ли Йинг (Хитой аёллар миллий жамоаси ва «Гуангдонг Хуижин» клуби ҳужумчиси, Ашалта Деви (Ҳиндистон аёллар миллий жамоаси «Сетху» клуби ярим ҳимоячиси)

ОФК ҳудудидан ташқарида фаолият юритаётган осиёлик энг яхши футболчи - Сон Хюн Мин (Жанубий Корея миллий жамоаси ва «Тоттенхэм» клуби ҳужумчиси)

Номзодлар - Сардор Азмун (Эрон миллий жамоаси ва «Зенит» клуби ҳужумчиси, Макото Хасебе («Айнтрахт» клуби ярим ҳимоячиси)

Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси - Ли Кан Ин (Жанубий Корея миллий жамоаси ва «Валенсия» клуби ярим ҳимоячиси, 18 ёш)

Номзодлар - Хироки Абэ («Барселона-В» ярим ҳимоячиси, 20 ёш, Доан Ван Хау (Вьетнам ёшлар терма жамоаси ва «Херенвен» клуби ҳимоячиси)

Осиёнинг энг яхши ёш аёл футболчиси - (Япония аёллар миллий жамоаси ярим ҳимоячиси, 19 ёш)

Номзодлар - Карли Коестбаккен (Австралия аёллар миллий жамоаси ҳужумчиси, 20 ёш), Ванг Линлин (Хитой аёллар миллий жамоаси ярим ҳимоячиси, 19 ёш)

Осиёнинг энг яхши футзалчиси - Томоки Йошикава (Япония футзал термаси ва «Нагоя Оушенс» клуби аъзоси)

Номзодлар - Маҳди Жавид (Эрон футзал термаси аъзоси, Юши Секигучи (Япония футзал термаси аъзоси)

Осиёнинг энг яхши мураббийи - Чан Юн Йон (Жанубий Корея миллий жамоаси бош мураббийи)

Номзодлар - Цуйоши Оцуки («Урава Редс» клуби бош мураббийи, Го Оива («Кашима Антлерс» клуби бош мураббийи)

Осиёнинг энг яхши аёл мураббийи - Асако Такакура (Япония аёллар миллий жамоаси бош мураббийи)

Номзодлар - Катаюн Хусровяр (Эрон аёллар миллий жамоаси бош мураббийи), Нуенгутаи Сратхонгвиан (Таи­ланд аёллар миллий жамоаси бош мураббийи)

Осиёнинг энг яхши ассоциацияси (илҳомлантирувчи) - Япония ФА

Номзодлар - Эрон ФФ, Жанубий Корея ФА

Осиёнинг энг яхши ассоциацияси (ривожланаётган) - Гонконг ФА

Номзодлар - КХДР ФА, Сингапур ФА

Осиёнинг энг яхши ассоциацияси (интилувчан) -  Гуам ФА

Номзодлар - Мўғулистон ФА, Яман ФА

Оммавий футбол ривожига қўшаётган ҳиссаси учун ОФК президенти соврини (илҳомлантирувчи) - Хитой ФА

Номзодлар -Япония ФА, Малайзия ФА

Оммавий футбол ривожига қўшаётган ҳиссаси учун ОФК президенти соврини - (ривожланаётган) - Сингапур ФА

Номзодлар - Гонконг ФА, Ҳиндистон ФА

Оммавий футбол ривожига қўшаётган ҳиссаси учун ОФК президенти соврини (интилувчан) - Бруней ФА

Номзодлар - Гуам ФА, Фаластин ФА

«Осиё олмоси» махсус соврини - Султон ал Абдуллоҳ

Осиёнинг барча энг яхши футболчилари

Йил     Футболчи                           Мамлакати             Клуби

1988   Аҳмад Ради                       Ироқ                         «Ал-Рашид»

1989   Ким Жу Сон                       Ж.Корея                  «Дэу Роялс»

1990   Ким Жу Сон                       Ж.Корея                  «Дэу Роялс»

1991   Ким Жу Сон                       Ж.Корея                  «Дэу Роялс»

1992   Мукофот берилмаган

1993   Казуёши Миура                Япония                    «Верди Кавасаки»

1994   Саид ал Овайран              С.Арабистони        «Ал-Шабаб»

1995   Масами Ихара                  Япония                    «Йокогама Маринос»

1996   Худодод Азизи                 Эрон                         «Бахман»

1997   Хидетоши Наката             Япония                    «Бельмаре Хирацука»

1998   Хидетоши Наката             Япония                    «Перуджа»

1999   Али Даи                              Эрон                         «Герта»

2000   Наваф ал Темиёт              С.Арабистони        «Ал-Ҳилол»

2001   Фан Чжии                           Хитой                       «Данди»

2002   Шинжи Оно                       Япония                    «Фейеноорд»

2003   Меҳди Маҳдавикия         Эрон                         «Гамбург»

2004   Али Карими                       Эрон                         «Ал-Аҳли»

2005   Ҳамад ал Мунташарий   С.Арабистони        «Ал-Иттиҳод»

2006   Халфан Иброҳим              Қатар                       «Ал-Садд»

2007   Ёсир ал Қаҳтоний             С.Арабистони        «Ал-Ҳилол»

2008   Сервер Жепаров              Ўзбекистон             «Бунёдкор»

2009   Ясухито Эндо                    Япония                    «Гамба Осака»

2010   Саша Огненовски            Австралия               «Сеонгнам Ильва Чунма»

2011   Сервер Жепаров              Ўзбекистон             «Ал-Шабаб»

2012   Ли Гюн Хо                          Ж.Корея                  «Ульсан Хюндай»

2013   Чжэн Чжи                           Хитой                       «Гуанжоу Эвергранд»

2014   Носир ал Шамроний       С.Арабистони        «Ал-Ҳилол»

2015   Аҳмад Халил                     БАА                          «Ал-Аҳли»

2016   Умар Абдулраҳмон         БАА                          «Ал-Айн»

2017   Умар Ҳарбин                     Сурия                       «Ал-Ҳилол»

2018   Макото Хасебе                 Япония                    «Айнтрахт»

2019   Акрам Афиф                      Қатар                       «Ал-Садд»

ОФК ҲУДУДИДАН ТАШҚАРИДА ЎЙНАЙДИГАН ОСИЁЛИК ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИ МАҚОМИНИ ОЛГАН БАРЧА ЎЙИНЧИЛАР

Йил     Футболчи                           Мамлакати             Клуби

2012   Шинжи Кагава                   Япония                    «МЮ»

2013   Юто Нагатомо                   Япония                    «Интер»

2014   Миле Единак                     Австралия               «Кристал Пэлас»

2015   Сон Хюн Мин                    Ж.Корея                  «Тоттенхэм»

2016   Шинжи Оказаки               Япония                    «Лестер»

2017   Сон Хюн Мин                    Ж.Корея                  «Тоттенхэм»

2018   Сон Хюн Мин                    Ж.Корея                  «Тоттенхэм»

2019      Сон Хюн Мин      Ж.Корея                «Тоттенхэм»


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz