Қайднома

Қидирув

Зидан: «Азарнинг жароҳати жиддийроқ»

Зидан: «Азарнинг жароҳати жиддийроқ»

  07.12.2019 13:21
  0
  297
Зидан: «Азарнинг жароҳати жиддийроқ»

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоанинг жароҳатланган футболчилари — Марсело, Гарет Бэйл ва Эден Азарнинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

«Ҳар қандай ўйинчининг жароҳати — бу ҳамиша муаммо. Азарнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ чиқди, аммо биз усиз вазиятдан чиқишга ҳаракат қилишимиз керак. Эденнинг хафсаласи пир бўлди, лекин бўлар иш бўлди.

У қачон сафга қайтади? Тез орада. Бу гап Марсело ва Бэйлга ҳам тегишли», - деди Зидан Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Азарнинг суяги дарз кетган бўлса, Марсело мушагидан жароҳат олган. Бэйл эса оёғининг сон қисмида муаммога дуч келган.


Манба: www.std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz