Қайднома

Қидирув

Эрматовнинг рекордини янгилайдиган борми?

Эрматовнинг рекордини янгилайдиган борми?

  08.12.2019 13:45
  0
  301
Эрматовнинг рекордини янгилайдиган борми?

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев «Телеграм» каналида ўзбек футболида рўй бераётган воқеаларга муносабат билдираркан, яқинда ҳакамлик фаолиятини якунлаган Равшан Эрматовнинг Осиё кубогидаги рекордлари ҳақида гапирди. Шунингдек, «Пахтакор»нинг миллий чемпионатимизда қайд этган натижаларига назар ташлади.

* * *

Равшан Эрматовнинг Осиё кубоги финалида ишлаганининг ўзиёқ футболимиз учун жуда катта ютуқ, ортиқча таърифга ҳожат йўқ. Аммо барибир, қўшимча қиламан.

1. Эрматов Осиё кубогининг иккинчи финалида ишлаш ҳуқуқини қўлга киритган биринчи рефери бўлган. Равшан илк маротаба 2011 йили Қатар майдонларида ўтказилган турнирнинг ҳал қилувчи ўйинини бошқарганди. Мусобақаларда ҳар доим ҳам финал баҳслари бўлмаган, аммо 1972 йилдан бошлаб бош соврин тақдирини битта учрашувда ҳал этиш бошлангач, ўйинларга қу­йидаги ҳакамлар тайинланган:

1972 - Сивапалан Катиравале (Малайзия)

1976 - Жан Дюбаш (Швейцария)

1980 - Сударсо Харжовасито (Индонезия)

1984 - Шизуо Такада (Япония)

1988 - Мишель Вотро (Франция)

1992 - Жамол ал Шариф (Сурия)

1996 - Моҳд Назри Абдулла (Малайзия)

2000 - Али Бусайим (БАА)

2004 - Саад Комил (Қувайт)

2007 - Марк Шилд (Австралия)

2011 - Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

2015 - Алиризо Фағони (Эрон)

2. Эрматов - осиёлик ҳакамлар орасида ОК турнирининг тўртта финал босқичига йўл олган ягона рефери ҳисобланади: Хитой-2004, Қатар-2011, Австралия-2015 ва БАА-2019. Умуман, амирликлардаги турнир Равшан учун бешинчиси бўлиши ҳам мумкин эди, бироқ 2007 йили Канададаги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайинланиши сабаб Осиё кубогини ўтказиб юборганди. Али Бусайим (1992, 1996, 2000), хитойлик Лу Жун ва сингапурлик Шамсул Майдин (1996, 2000, 2004), Саад Комил (2000, 2004, 2007), қатарлик Абдулраҳмон Абду (2007, 2011, 2015), шунингдек, баҳрайнлик Навоф Шукралла (2011, 2015, 2019) ОКда уч мартадан иштирок этишган.

3. Эрматов - Осиё кубоги финал босқичида бошқарилган ўйинлар сони (14) бўйича рекордчи. Унинг энг яқин таъқибчилари сифатида Саад Комил (9) ва Шамсул Майдинни (8) кўрсатиш мумкин.

4. Эрматов битта Осиё кубогида энг кўп (5) ўйин бошқариш бўйича ҳам рекордчи саналади. Тўғри, Равшаннинг бу кўрсаткичини Алиризо Фағони (2015 йили), амирлик Абдулла Ҳассан ҳамда мексикалик Сезар Рамос ҳам қайд этишган.

Кўриб турганингиздек, Осиё кубогидаги энг муҳим ҳакамлик рекордлари айнан Эрматовга тегишли. Уларнинг аксарияти ҳали-вери янгиланмаса керак.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz