«Пахтакор»нинг Суперлига 25-туридаги мағлубияти пойтахт клубининг чемпионатни мағлубиятсиз якунлай олмаганига шиора.
Ўзбек футболи тарихида мағлубиятсиз мавсум фақат тўрт марта кузатилган: 1994 йили «Нефтчи» (21 ғалаба, 9 дуранг), 2007 йили «Пахтакор» (26 ғалаба, 4 дуранг), 2009 йили «Бунёдкор» (28 ғалаба, 2 дуранг) ва 2014 йили яна «Пахтакор» (23 ғалаба, 3 дуранг).
«Бунёдкор»га ютқазиши туфайли «Пахтакор» 14та жамоа иштирокидаги чемпионатларда тўпланган очколар рекордини янгилаш имкониятини ҳам йўқотди. 2014 йили «шерлар» 72 очко жамғаришганди.
Дарвоқе, «Локомотив» ҳам энг кам очко тўплаган кумуш медаль соҳиби сифатида тарихдан жой оладиган бўлди («олтин очколи» ўтган мавсум ҳисобга олинмаган). Бу борадаги энг ёмон кўрсаткични 2011 йили «Насаф» қайд этганди.
Юқоридаги статистикалар ҳам жорий чемпионатда нега интрига бўлмаганига жавоб бериши мумкин. Бир томондан, «Пахтакор» деярли рекорд даражани қайд этди. Бошқа тарафдан, унинг таъқибчилари ҳар қачонгидан сустроқ қатнашишди турнирда.
Алишер НИКИМБАЕВ
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20