Араб термаларининг асосий муаммоларидан бири - натижалардаги барқарорликнинг йўқлиги. Масалан, Яман миллий жамоасини олайлик.
Сентябрда бу терма кутилмаганда Сингапурда дуранг ўйнади, худди шундай кутилмаган тарзда Саудия Арабистонидан очко олди. Гўёки, футболчилар қаҳрамонлардек эди. Аммо орадан бир ой ўтиб, айнан шу терма бизнинг жамоамига қарши баҳсда имкониятни бой берди. Яна бир ой ўтиб, Яман Фаластинни енгди, аммо кейинги ўйинда Сингапурга ютқазди. Сўнгра Кўрфаз кубогида иккита мағлубиятга учради. Яман термасининг реал кучи қайси? Фаластин ва Саудия Арабистонига қарши кечган ўйинлардагими? Ёки Ўзбекистон, Ироқ ва Қатар билан кечган йирик ҳисобдаги мағлубиятли учрашувлардагисими?
***
Қатарда ташкиллаштирилган Кўрфаз кубоги-2019 тобора қизғин паллага кирмоқда. Ушбу турнирда миллий жамоамизнинг ЖЧ-2022|ОК-2023 қўшма саралашидаги рақиблари - Яман ва Саудия Арабистони термалари ҳам қатнашмоқда. Яманликлар дастлабки 2та турда БАА ва Қатар термаларига тегишлича 0:3 ҳамда 0:6 ҳисобида ютқазишди. Саудлар эса аввалига Қувайт термасига бас келолмадилар (1:3), кейин баҳрайнликлардан устун келишди - 2:0. Улар сўнгги турда Уммон термасини енгиб, «плей-офф» йўлланмасини қўлга киритишди.
«А» ГУРУҲИ
1-тур. 26 ноябрь
ҚАТАР - ИРОҚ - 1:2 (0:2)
Голлар: Абдулазиз Ҳатим (49) - Муҳаммад Қосим (18, 27).
БАА - ЯМАН - 3:0 (2:0)
Голлар: Али Мабҳут (21, 38, 54).
2-тур. 29 ноябрь
БАА - ИРОҚ - 0:2 (0:2)
Голлар: Ала Аббос (6), Абдул Заҳро (37).
Фойдаланилмаган пенальти: Аднан Кадим (84, И.).
ЯМАН - ҚАТАР - 0:6 (0:2)
Голлар: Абдулкарим Ҳассан (29, 37, 72-пен.). Али ал Моаз (57), Абдуллоҳ (85), Акрам Афиф (90).
3-тур. 2 декабрь
ҚАТАР - БАА - 4:2 (2:1)
Голлар: Акрам Афиф (20, 28), Холид ал Ҳайдос (53), Буалем Кухи (90}5) - Али Мабҳут (33-пен., 77).
ЯМАН - ИРОҚ - 0:0
Четлатиш: Мустафо Муҳаммад (7, И.).
1 ИроҚ 3 2 1 0 4-1 7
2 Қатар 3 2 0 1 11-4 6
3 БАА 3 1 0 2 5-6 3
4 Яман 3 0 1 2 0-9 1
«В» ГУРУҲИ
1-тур. 27 ноябрь
УММОН - БАҲРАЙН - 0:0
С.АРАБИСТОНИ - ҚУВАЙТ - 1:3 (0:1)
Голлар: Фирас ал Биракан (90}6) - Аҳмад ал Дефирий (43), Сами ал Сане (46), Муборак ал Фининий (90).
2-тур. 30 ноябрь
ҚУВАЙТ - УММОН - 1:2 (0:2)
Голлар: Носир ал Салмон (79) - Абдулазиз ал
Муқбалий (16-пен., 32-пен.).
БАҲРАЙН - С.АРАБИСТОНИ - 0:2 (0:1)
Голлар: Абдуллоҳ (29), Куброний (58).
3-тур. 2 декабрь
ҚУВАЙТ - БАҲРАЙН - 2:4 (0:0)
Голлар: Носир ал Салмон (59-пен.), Аҳмед Занки (85) - Али Жафар (49), Жасим ал Шайх (70), Тиаго (83, 90}3).
УММОН - С.АРАБИСТОНИ - 1:3 (0:2)
Голлар: Мандар ал Алави (55) - Фирас ал Биракан (26), Бахебри (42, 57).
1 С.Арабистони 3 2 0 1 6-4 6
2 Баҳрайн 3 1 1 1 4-4 4
3 Уммон 3 1 1 1 3-4 4
4 Қувайт 3 1 0 2 6-7 3
Ярим финал. 5 декабрь (пайшанба)
ИроҚ - БАҲРАЙН
С.АРАБИСТОНИ - ҚАТАР
Финал. 8 декабрь (якшанба)
Тўпурарлар
Али Мабҳут (БАА) - 5та (1та - пен.)
Абдулкарим Ҳассан (Қатар) - 3та (1та - пен.)
Акрам Афиф (Қатар) - 3та (1та - пен.)...
Алишер НИКИМБАЕВ
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20