Қайднома

Қидирув

Бахтиёр Ашурматов «Қўқон-1912» бош мураббийи!

Бахтиёр Ашурматов «Қўқон-1912» бош мураббийи!

  09.12.2019 12:09
  0
  97
Бахтиёр Ашурматов «Қўқон-1912» бош мураббийи!

Мавсум якунланганидан сўнг бироз ҳордиқ чиқариш учун танаффусга чиққан «Қўқон-1912» жамоасининг мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Хабарингиз бор суперлиганинг 2-даврасида «Қўқон-1912» жамоасига вақтинча бош мураббийи этиб Азиз Тўхтабоев тайинланган эди. Азиз Тўхтабоев ўзига билдирилган ишончни оқлаб жамоамизни қийин вазиятдан олиб чиқди ҳамда «Қўқон-1912» жамоасини суперлигада ўз ўрнини сақлаб қолишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Шунингдек жамомизнинг натижаларига ўзининг қимматли маслаҳатлари ҳамда тажрибаси билан ёрдам берган Тимур Тоҳирович Кападзега ҳам жамоа раҳбарияти номидан миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз.

Янги мавсумга жиддий тарзда тайёрланишни мақсад қилган «Қўқон-1912» жамоасига бугун янги бош мураббий тайинланди. Жамоа раҳбарияти ўзаро музокаралардан сўнг яна бир Қўқон фарзанди, ўзбек футболининг яқин ўтмишдаги ёрқин юлдузларидан бири Бахтиёр Аъзамович Ашурматовни «Қўқон-1912» жамоаси бош мураббийи этиб тайинлади.

Бугун жамоа офисида «Қўқон-1912» клуби президенти Бахтиёржон Толипов ҳамда Бахтиёр Ашурматовлар ўзаро шартномага имзо чекдилар.

Биз жамоамиз номидан ҳамда Қўқонлик ишқибозлар номидан Бахтиёр Аъзамовичга янги бошлаган ишларида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. Ўтган мавсумда Олмалиқнинг АГМК жамоаси билан Ўзбекистон кубогини қўлга киритган Бахтиёр Ашурматов, «Қўқон-1912» жамоасини ҳам янги мувафақиятлар сари бошлай олади. Бу йўлда барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ишлашга тайёрмиз.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz