Қайднома

Қидирув

Валерий Карпин: «Шукурки, ҳаммаси ижобий якунланди»

Валерий Карпин: «Шукурки, ҳаммаси ижобий якунланди»

  09.12.2019 13:41
  0
  445
Валерий Карпин: «Шукурки, ҳаммаси ижобий якунланди»

Россиянинг «Ростов» клуби бош мураббийи Валерий Карпин РПЛ 19-тур доирасидаги «Спартак» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳаммасидан ҳам натижа кўпроқ ёқди. Яхши ўйин бўлди. Биринчи бўлимни ажойиб ўтказдик, иккинчи бўлимда эса ўйин тизгинини рақибга топшириб қўйгандек туюлди. Шукурки, ҳаммаси биз учун муваффақиятли якунланди.

Песьяков хавотирга солди, уни алмаштиришни ҳам, алмаштирмасликни ҳам билмай қолдик. Эркин тўпни ўйинга киритаётганда у оғриқни ҳис қилди. Шу боис, уни алмаштириш борасида бироз узоқроқ ўйлашга тўғри келди.

Ёзда уч ҳафтада бир марта ўйин фалсафамизни ўзгартирдик. Бу ўзгаришлар тезда ўз самарасини беришини кутмагандим. Жамоа кучли тўртликка кириши мумкин» - дейди Карпин.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz