Қайднома

Қидирув

Энди Франциядан Италияга, шекилли

Энди Франциядан Италияга, шекилли

  10.12.2019 22:00
  0
  229
Энди Франциядан Италияга, шекилли

«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Леандро Паредеснинг Франция чемпионати билан хайрлашиши кутилмоқда. Ҳар ҳолда, аргентиналикка «А» серия клублари томонидан қизиқиш катта. Аниқроқ айтганда, «Ювентус» ва «Милан» клублари уни ўз таркибида кўрмоқчи. Туринликлар Париж жамоаси аъзосига яқинда жароҳатланиб, 3 ойга сафдан чиққан Сами Хедира ўринбосари сифатида қарашмоқда. «Ювентус» Леандродан ташқари, Иван Ракитич («Барселона») ҳамда Сандро Тонали («Брешиа») номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. Маълумот учун, Паредес «ПСЖ» сафига 2019 йилнинг январида қўшилганди. Парижликлар унинг учун «Зенит»га 40 миллион евро тўлашган. Футболчи ортда қолган вақтда Франция гранди таркибида жами 32та ўйинда майдонга тушиб,  2та самарали узатма муаллифига айланди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz