Қайднома

Қидирув

Хави ва «Ал-Садд» яна Тошкентга келадими? Ёхуд ОЧЛ-2020га қуръа ташланди

Хави ва «Ал-Садд» яна Тошкентга келадими? Ёхуд ОЧЛ-2020га қуръа ташланди

  10.12.2019 14:31
  0
  365
Хави ва «Ал-Садд» яна Тошкентга келадими? Ёхуд ОЧЛ-2020га қуръа ташланди

Осиё чемпионлар лигасининг 2020 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Ғарибий минтақа гуруҳлари қуйидагича кўриниш олди.

Мазкур турнирда ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган «Пахтакор» «B» гуруҳидан ўрин олди. «Шерлар»нинг икки рақиби мусобақанинг амалдаги ғолиби - «Ал-Ҳилол» ва БААнинг «Ал-Аҳли» клублари бўлди. Учинчи рақиб номи эса плей-оффдан сўнг маълум бўлади.

Шунингдек, «Локомотив» агар плей-офф босқичидан ўта олса, «А» гуруҳидан ўрин олади. Бу гуруҳнинг ҳам икки жамоаси аниқ – БААнинг «Ал-Ваҳда» ва Ироқнинг «Ал-Шорта» клублари.

Учинчи вакилимиз «Бунёдкор» эса агар плей-офф босқичидан ўта олса, «D» гуруҳидан ўрин олади. «Қалдирғочлар» гуруҳидаги учта жамоа номи аниқ бўлиб улгарган. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек ўтса, Эроннинг «Сепахон», Хави бошчилигидаги Қатарнинг «Ал-Садд» ва Саудиянинг «Ал-Наср» клублари Тошкентга келишади.

ОЧЛ-2020. «ҒАРБ» МИНТАҚАСИ

«A» ГУРУҲИ

1. «Ал-Ваҳда» (БАА)

2. «Ал-Шорта» (Ироқ)

3. ПЛЕЙ-ОФФ: «Ал-Файсали» (Иордания) | Ал-Қувайт» (Қувайт) | «Истиқлол» (Эрон) | «Ал-Райан» (Қатар)

4. ПЛЕЙ-ОФФ: «Локомотив» (Ўзбекистон) | «Истиқлол» (Тожикистон) | «Ал-Аҳли» (С.Арабистони)

 

«B» ГУРУҲИ

1. «Ал-Ҳилол» (С.Арабистони)

2. «Ал-Аҳли» (БАА)

3. «Пахтакор» (Ўзбекистон)

4. ПЛЕЙ-ОФФ: «Ченнайин Сити» (Ҳиндистон) | «Ал-Риффа» (Бахрайн) | «Шахр Худру» (Эрон) | «Ал-Сайлия» (Қатар)

 

«C» ГУРУҲИ

1. «Ал-Дуҳайл» (Қатар)

2. «Ал-Тавон» (С.Арабистони)

3. «Шаржа» (БАА)

4. «Персеполис» (Эрон)

 

«D» ГУРУҲИ

1. «Сепахон» (Эрон)

2. «Ал-Садд» (Қатар)

3. «Ал-Наср» (С.Арабистони)

4. ПЛЕЙ-ОФФ: «Бунёдкор» (Ўзбекистон) | «Ал-Завра» (Ироқ) | «Ал-Айн» (БАА)


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz