Қайднома

Қидирув

Рейтингда таниш манзара ой лауреатлари хусусида

Рейтингда таниш манзара ой лауреатлари хусусида

  10.12.2019 17:10
  0
  402
Рейтингда таниш манзара ой лауреатлари хусусида

Ўтган ой миллий жамоамиз ЖЧ-2022|ОК-2023 саралашидаги навбатдаги иккита ўйинини ўтказди, Тошкентда ташкилланган ўртоқлик баҳсида Қирғизистон термаси билан куч синашди. Шунингдек, Coca Cola Суперлига ҳамда Про-лига баҳслари якунига етиб, кучлилар сафини тарк этган ва аксинча, элита йўлланмасини қўлга киритган клублар номига ойдинлик киритилди. Ўз навбатида, олий дивизионда «бронза» ва Осиё Чемпионлар Лигасида қатнашиш ҳуқуқини берувчи йўлланма учун кураш ҳам қизғин кечганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ноябрь лауреатларини аниқлаш чоғида айнан термамиз ва ички чемпионатимиздаги муҳим баҳсларда ижобий натижа кўрсатган футболчи ва мураббийлар номига мурожаат этдик.

Элдор Шомуродовнинг яна бир бор рейтингда энг юқори ўринни эгаллашига бу сафар миллий жамоа­миз сафидаги самарали ҳаракатлари сабаб бўлди. Ёдингизда бўлса, маҳоратли ҳужумчининг аввалги ойларда энг яхши дея эътироф этилишига «Ростов»даги сермаҳсуллиги ҳам сабаб бўлганди. Сўнгги пайтларда Элдор Россия жамоасида гол уролмаяпти, ноябрда фақат битта «ассист» билан чекланди. Шунга қарамай, унинг Ўзбекистон термасидаги фойдали иш коэффициенти жуда юқори. Шомуродов Саудия Арабистонига қарши кечган баҳсда ҳисобни очувчи голга муаллифлик қилди. Фаластинликлар билан ўйинда ҳам айнан унинг «дубл»и сафарда қабул қилиб олинган мағлубият учун ўзига хос реванш олинишига замин яратганди.

Иккинчи ўринни «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасинов эгаллади. Истеъдодли футболчи ўтган ой 3та ўйинни тўлиқ 90 дақиқа ўтказиб, ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйди. «Қалдирғочлар»нинг ОЧЛ йўлланмаси учун курашишганини инобатга олсак, Тўхтасинов зарур паллада жамоаси манфаати йўлида фойдали ишларни амалга оширгани ойдинлашади. Нурилло универсал футболчи сифатида Абрамов қўллаган услубга жуда мос тушади. Ҳам ярим ҳимоя, ҳам мудофаа чизиғида фаоллик кўрсатишдан ташқари, ҳужумчиларга ҳам тез-тез ёрдам бериб туради. Унинг ноябрдаги сермаҳсуллиги бунинг ёрқин ифодасидир.

Кучли учликка якун ясаб берадиган Мурод Бобожоновни биз «Нефт­чи»даги ўйинлари орқали эслаб қолганмиз. Кейинчалик «Локомотив» сафида ишлари юришмаган ҳужумчи омадини бошқа клубларда синаб кўрди. Хусусан, жорий мавсум «Бухоро» либосини кийган Бобожонов майдонда кам кўриниш берди. Ниҳоят, биз уни Суперлига финишида яна аввалги қиёфада кўрдик. Муроднинг муҳим ўйинларда урган голлари бухороликларнинг элитада «жон» сақлаб қолишларида алоҳида аҳамият касб этди. Бобожонов ўтган ой 3та учрашувда 270 дақиқа тўп сургани ҳолда, рақиблар дарвозасини 2 марта ишғол қилди.

Ноябрда ўз ўйини билан мухлису мутахассислар эътирофига сазовор бўлганлар орасида шунингдек, Игорь Сергеев («Пахтакор»), Сардор Мирзаев («Локомотив»), Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор»), Зафар Полвонов (АГМК), Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») ва Ҳумоюн Муртазоев («Насаф») кабилар ҳам бор.

Ой мураббийлари рўйхатининг энг юқори қисмида ҳам таниш номга кўзингиз тушади. Фарқи шундаки, Вадим Абрамов бу сафар асосан «Бун­ёдкор» билан эришган муваффақияти учун эътирофга лойиқ кўрилди. Аввал таъкидлаганимиздек, «қалдирғочлар» Суперлиганинг сўнгги ўйинларида мураккаб баҳсларда қатнашиб, якунда бронза медалларига сазовор бўлишди. Албатта, бунда жамоа устозининг ҳиссаси катта. Қолаверса, миллий термамизнинг Фаластин билан ўйинда ғалабага эришиб, саралаш жадвалида пешқадамга айланиб олгани ҳам Абрамовнинг меҳнатлари самарасидир.

Қийин вазиятдаги клубни мавсум ярмида қабул қилиб олишга ҳамма мураббийлар ҳам ботина олмайдилар. Муҳсин Муҳаммадиев эса ўз тажрибасига ишонган ҳолда, ушбу масъулиятли вазифани зиммасига олди. Суперлиганинг сўнгги туригача олий дивизионни қайси жамоа тарк этиши аниқ эмасди. Охирги ўйин­да «Бухоро»ни фақат ғалаба қониқтирарди, зеро асосий рақиб - «Динамо» «Насаф» майдонида зафар қучаётганди. Муҳаммадиев шогирдлари АГМКни мағлубиятга учратиб, вазифани уддалашди. Мухлислар эса мураббий манзилига мақтовлар йўллашди. Ўз навбатида, «Бухоро» устози лауреатлар рейтингида иккинчи бўлганини қайд этиб қўямиз.

Шундай паллада Про-лигадаги қизғин курашлардан кейин қўл остидаги футболчилар билан элита йўлланмасини қўлга киритган мутахассисни ҳам унутмаслик керак. Бир вақт­лари мудофаа чизиғидаги ишонч­ли ҳаракатлари билан рақиб ҳужумчиларининг эркин тўп суришларига йўл қўймаган Асрор Алиқулов мураббийлик фаолиятида, таъбир жоиз бўлса, дастлабки йирик натижасига эришди. У бошқарган «Машъал» келгуси йили Суперлигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Қуйи дивизионда муборакликларга «Шўртан» ва «Истиқлол» жиддий кураш таклиф этишди ва «газчилар» чемпионатни ижобий натижа билан якунлаб, мухлислар олқишига сазовор бўлишди. Шуни инобатга олган ҳолда, Алиқуловни лауреатлар рўйхатининг учинчи поғонасига жойладик.

Умумий натижаларга эътибор берсангиз, футболчилар орасида Элдор Шомуродовнинг асосий таъқибчиларини сезиларли фарқ билан ортда қолдирганига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Мураббийлар рўйхатида эса ноябрь ойи якунлари бўйича қўлга киритилган очколар эвазига Вадим Абрамов «Пахтакор»даги ҳамкасби Шота Арвеладзени бир очкога ортда қолдирди.

 

Футболчиларнинг ой давомидаги натижалари

Т|р     Футболчи                            Ўйин      Дақиқа             Гол     

 

1.       Элдор Шомуродов              6            528                   3

2.       Нурилло Тўхтасинов           3            270                   3

3.       Мурод Бобожонов              3            270                   2

 

Изоҳ:Фақат расмий учрашувлар инобатга олинган.

 

ФУТБОЛЧИЛАР

Январь|февраль

1. Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

2. Игнатий Нестеров («Уҳуд», С.Арабис­тони)

3. Сардор Рашидов («Насьонал», Португалия)

Март

1. Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

2. Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)

3. Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»)

Апрель

1. Драган Черан («Пахтакор»)

2. Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор»)

3. Зафар Полвонов (АГМК)

Май

1. Ҳумоюн Муртазоев («Насаф»)

2. Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна»)

3. Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

Июнь

1. Драган Черан («Пахтакор»)

2. Александр Касьян («Навбаҳор»)

3. Дилшод Саитов («Насаф»)

Июль

1. Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)

2. Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

3. Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор»)

Август

1. Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)

2. Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна»)

3. Игорь Сергеев («Пахтакор»)

Сентябрь

1. Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)

2. Достон Ҳамдамов («Пахтакор»)

3. Элгужа Григалашвили (АГМК)

Октябрь

1. Игорь Сергеев («Пахтакор»)

2. Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)

3. Санжар Қодирқулов («Бунёдкор»)

Ноябрь

1. Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)

2. Нурилло Тўхтасинов («Бунёдкор»)

3. Мурод Бобожонов («Бухоро»)

УМУМИЙ НАТИЖА

Футболчилар

1. Элдор Шомуродов - 23 очко

2. Жалолиддин Машарипов - 14 очко

3. Драган Черан - 10 очко

4-5. Шоҳруз Норхонов - 6 очко

4-5. Игорь Сергеев - 6 очко

6. Ҳумоюн Муртазоев - 5 очко

7. Хуршид Ғиёсов - 4 очко

8-12. Игнатий Нестеров - 3 очко

8-12. Элдор Шомуродов - 3 очко

8-12. Александр Касьян - 3 очко

8-12. Достон Ҳамдамов - 3 очко

8-12. Нурилло Тўхтасинов - 3 очко

13-19. Сардор Рашидов - 1 очко

13-19. Темурхўжа Абдухолиқов - 1 очко

13-19. Зафар Полвонов - 1 очко

13-19. Дилшод Саитов - 1 очко

13-19. Элгужа Григалашвили - 1 очко

13-19. Санжар Қодирқулов - 1 очко

13-19. Мурод Бобожонов - 1 очко

МУРАББИЙЛАР

Январь|февраль

1. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

2. Андрей Фёдоров («Локомотив»)

3. Эктор Купер (Ўзбекистон МТЖ)

Март

1. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

2. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

3. Андрей Микляев («Сурхон»)

Апрель

1. Вадим Абрамов («Бунёдкор»)

2. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

3. Андрей Канчельскис («Навбаҳор»)

Май

1. Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна»)

2. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

3. Даврон Файзиев («Динамо»)

Июнь

1. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

2. Вадим Абрамов («Бунёдкор»)

3. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

Июль

1. Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна»)

2. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

3. Вадим Абрамов («Бунёдкор»)

Август

1. Вадим Абрамов («Бунёдкор»)

2. Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Сентябрь

1. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

2. Миржалол Қосимов (АГМК)

3. Александр Хомяков («Андижон»)

Октябрь

1. Вадим Абрамов (Ўзбекистон м.т.ж.)

2. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

3. Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна»)

Ноябрь

1. Вадим Абрамов («Бунёдкор»)

2. Муҳсин Муҳаммадиев («Бухоро»)

3. Асрор Алиқулов («Машъал»)

 

 

УМУМИЙ НАТИЖА

Мураббийлар

1. Вадим Абрамов - 24 очко

2. Шота Арвеладзе - 23 очко

3-4. Рўзиқул Бердиев - 14 очко

3-4. Улуғбек Бақоев - 14 очко

5-7. Андрей Фёдоров - 3 очко

5-7. Миржалол Қосимов - 3 очко

5-7. Муҳсин Муҳаммадиев - 3 очко

8-13. Эктор Купер - 1 очко

8-13. Андрей Микляев - 1 очко

8-13. Андрей Канчельскис - 1 очко

8-13. Даврон Файзиев - 1 очко

8-13. Александр Хомяков - 1 очко

8-13. Асрор Алиқулов - 1 очко

Изоҳ: 1-ўрин - 5 очко, 2-ўрин - 3 очко, 3-ўрин - 1 очко.


Ўткир УМАРОВ


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz