Қайднома

Қидирув

Фотогалерея: «Golden Boy» совринини олган футболчилар.Улар ишончни оқладими?

Фотогалерея: «Golden Boy» совринини олган футболчилар.Улар ишончни оқладими?

  11.12.2019 08:49
  0
  275
Фотогалерея: «Golden Boy» совринини олган футболчилар.Улар ишончни оқладими?

Газетамизнинг аввалги саҳифаларида 2019 йил якунлари бўйича Golden Boy соврини «Атлетико» ҳужумчиси Жоау Фелишга насиб қилгани ҳақида хабар бергандик. Бугун турли йилларда мазкур мукофотга лойиқ кўрилган футболчиларни ёдга олиб, ўшанда қандай бўлишгани ва якунда қай ҳолатга тушишганига эътибор қаратамиз.

Улардан айримлари ишончни оқлаб, жаҳон юлдузига айланишди, баъзилар эса «келажаги порлоқ»лигича қолиб кетди.

Қуйидаги фотожамланмада Фелиш Golden Boy совринига муносиб кўрилгунига қадар бўлган давр (2003 йилдан ҳозирга қадар) «олтин бола» сифатида эътироф этилганлар билан танишишингиз мумкин.

2003. РАФАЭЛЬ ВАН ДЕР ВААРТ

Ҳозирги клуби: фаолиятини якунлаган

Ўша мавсум: «Аякс»да 30та ўйинда 22та гол урган

Ишонч оқландими: ҳа, десак тўғрироқ бўлади

 

2004. УЭЙН РУНИ

Ҳозирги клуби: «Ди Си Юнайтед»

Ўша мавсум: «Эвертон»да 40та ўйинда 9та гол

Ишонч оқландими: ҳа

 

2005. ЛЕО МЕССИ

Ҳозирги клуби: «Барселона»

Ўша мавсум: 2005 йил ноябригача бошланғич таркибда бир марта майдонга тушиб, «Барса»да 1та гол урган

Ишонч оқландими: ҳаракат қиляпти

 

2006. СЕСК ФАБРЕГАС

Ҳозирги клуби: «Монако»

Ўша мавсум: «Арсенал»да 50та ўйинда 7та гол

Ишонч оқландими: ҳа, десак тўғрироқ бўлади

 

2007. СЕРХИО АГУЭРО

Ҳозирги клуби: «Манчестер Сити»

Ўша мавсум: Испания чемпионатининг барча ўйинларида қатнашиб, 6та гол урган. 2007 йилнинг иккинчи ярмида 17та ўйинда 7та гол

Ишонч оқландими: ҳа

 

2008. АНДЕРСОН

Ҳозирги клуби: фаолиятини якунлаган

Ўша мавсум: «МЮ»да 38та ўйин

Ишонч оқландими: йўқ

 

2009. АЛЕШАНДРУ ПАТО

Ҳозирги клуби: «Сан-Пауло»

Ўша мавсум: 42та ўйинда 19та гол

Ишонч оқландими: йўқ

 

2010. МАРИО БАЛОТЕЛЛИ

Ҳозирги клуби: «Брешия»

Ўша мавсум: «Интер»да 20та ўйинда 6та гол; «Манчестер Сити»да 11та ўйинда 5та гол

Ишонч оқландими: йўқ

 

2011. МАРИО ГЁТЦЕ

Ҳозирги клуби: «Боруссия» Дортмунд

Ўша мавсум: «Боруссия» Дортмундда 40та ўйинда 10та гол ва 17та «ассист»

Ишонч оқландими: йўқ, десак тўғрироқ бўлади

 

2012. ИСКО

Ҳозирги клуби: «Реал»

Ўша мавсум: «Малага»да 43та ўйинда 9та гол ва 8та «ассист»

Ишонч оқландими: аниқлаш қийин

 

2013. ПОЛЬ ПОГБА

Ҳозирги клуби: «Манчестер Юнайтед»

Ўша мавсум: 45та ўйинда 9тадан гол ва «ассист»

Ишонч оқландими: ҳа, десак тўғрироқ бўлади

 

2014. РАҲИМ СТЕРЛИНГ

Ҳозирги клуби: «Манчестер Сити»

Ўша мавсум: «Ливерпуль»да 49та ўйинда 12тадан гол ва «ассист»

Ишонч оқландими: ҳа

 

2015. АНТОНИ МАРТИАЛЬ

Ҳозирги клуби: «Манчестер Юнайтед»

Ўша мавсум: «Монако»да 28та ўйинда 11та гол ва 2та «ассист»; «МЮ»да 29та ўйинда 8та гол ва 4та «ассист»

Ишонч оқландими: аниқлаш қийин

 

2016. РЕНАТУ САНЧЕШ

Ҳозирги клуби: «Лилль»

Ўша мавсум: «Бенфика»да 25та ўйинда 1тадан гол ва «ассист»; «Бавария»да 15та ўйин; Португалия термасида 7та ўйинда 1та гол

Ишонч оқландими: йўқ

 

2017. КИЛИАН МБАППЕ

Ҳозирги клуби: «ПСЖ»

Ўша мавсум: «Монако»да 29та ўйинда 20та гол ва 8та «ассист»; «ПСЖ»да 23та ўйинда 12та гол ва 10та «ассист»; Франция термасида 6та ўйинда 1та гол

Ишонч оқландими: ҳа

 

2018. МАТЕЙС ДЕ ЛИГТ

Ҳозирги клуби: «Ювентус»

Ўша мавсум: «Аякс»да 44та ўйинда 4та гол ва 2та «ассист»; Нидерландия термасида 4та ўйин

Ишонч оқландими: ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, ҳа, десак тўғрироқ бўлади

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz