Қайднома

Қидирув

Балки яхшиликкадир...

Балки яхшиликкадир...

  11.12.2019 05:13
  0
  666
Балки яхшиликкадир...

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамовнинг келаси мавсум ҳам «Бунёдкор»даги фаолиятини давом эттиришига қандай қарайсиз? Бу савол ўртага ташланса, салбий қарашга эга мухлислар кўп бўлиши муқаррар.
Лекин масаланинг битта нозик томони борки, шуни ўйлаб, «Балки ҳаммаси яхшиликкадир...», дейсан киши. Гап ОЧЛга чиққан етакчи клубларимиздан бири ҳақида кетмоқда. «Бунёдкор» сафида эса футболимиз келажаги саналган кўплаб иқтидорлар бор. Кўрдикки, Вадим Карленович бир йиллик фаолиятида уларнинг айримларини миллий жамоа даражасига олиб чиқди, шу аснода рақобатни сезиларли даражада кучайтирди. Мураббий кейинги мавсум ҳам яна 3-4 нафар футболчини миллий жамоага номзодлар қаторига қўшса, бунинг нимаси ёмон? Демоқчиманки, унинг ўзи 2та жойда ишлашни оғир билмаяптими, марҳамат. Фақат клубдаги ишлари терма жамоамизга халақит бермаса, бас. Ўйлайманки, Абрамов бу борада мувозанатни тўғри ушлайди. Ундан талаб битта - миллий жамоа ўйинини яхшилаш баробарида Санжар Қодирқулов ва Ҳожиакбар Алижонов каби йигитларни янги савияга олиб чиқишни унутмаслиги керак.

Мирзакарим ОСИМОВ, Жиззах вилояти.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz